Марчелло Липпи фаолиятини 2019 йилда якунлаши мумкин
01 oct 2018 15:45
News
Марчелло Липпи фаолиятини 2019 йилда якунлаши мумкин
Италия терма жамоаси собиқ устози, айни дамда Хитой миллий жамоасини бошқараётган Марчелло Липпи 2019 йилнинг февралида фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида айтди.
"Уйга қайтмоқчиман, аммо ишлаш учун эмас. Шартномам Осиё Кубогидан кейин, 2019 йилнинг 31 январида якунига етади. Бу менинг сўнгги турнирим бўлади деб тахмин қиляпман. Февралда Хитойни тарк этсам керак" - дейди 70 ёшли мутахассис.
Липпи бошчилигидаги Италия терма жамоаси 2006 йилда жаҳон чемпионига айланган. У "Ювентус" билан А Серия ва Чемпионлар лигасида ғалабага эришди.
Link :
Source : Radio Anch'io Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments