Latest news

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  0 15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  15 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  13 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган илк араб футболчисининг муваффақиятли старти ва фожиали вафоти ҳақида News

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган илк араб футболчисининг муваффақиятли старти ва фожиали вафоти ҳақида

Суперлигамизда одатда болқонлик легионерлар ташрифи кўп кузатилади.

 Ҳар бир жамоада камида бир нафардан сербияликларни кўришимиз мумкин. Бироқ осиёликлар қадам ранжида қилиши кам кузатиладиган жараён. Айниқса араб диёри вакиллари. 2011 йил ўртамиёна "Андижон" сафида ироқлик машҳур футболчи Ҳайдар Абдулраззоқ пайдо бўлди. 


Футболга кириб келиши 


Ҳайдар Абдул Раззоқ 1982 йил 9 июнь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида туғилган. Футболдаги илк қадамларини 1995 йил 13 ёшида "Талаба" ёшлар жамоасида ташлаган. Қайсидир маънода бу унинг учун дебоча вазифасини, ўтаб берганди. 1996 йилда Назар Ашраф "Талаба"нинг асосий жамоасига 5 нафар футболчини жалб қилади. Улардан бири қаҳрамонимиз эди. Орадан 2 йил ўтгач Аднан Ҳамад томонидан Ироқнинг ёшлар жамоасига жалб этилади. 2000 йил улар ўз ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқишади. Финалда Япония таслим қилинади (2:1).

Терма жамоадаги фаолияти 

Мазкур муваффақият бир неча нафар футболчилар қаторида Ҳайдар Абдул Раззоқга миллий терма жамоа эшикларини очади. У 2000 йил 31 январь санасида Милан Зиваднович бошчилигида ЖЧ-2002 саралаш босқичида Ироқ сафида дебют қилади (Ливан - Ироқ 0:0). Ҳайдар олимпия терма жамоаси билан Афина Олимпиядасига йўлланма олибгина қолмай, мусобақани фахрли 4 ўрин билан тугатади. Осиё кубогидан кейинги бу навбатдаги ютуқ ҳисобланарди. Аммо ҳали тугагани йўқ эди. Унинг энг катта ютуғи шубҳасиз 2007 йил 4 давлат, Таиланд, Малайзия, Вьетнам, Индонезия мезбонлигида ўтган Осиё кубогидаги ғолибликдир. Юнус Маҳмуд каби юлдузли таркибга эга Ироқ финалда Саудия Арабистонини таслим қилади (1:0). Финал Ҳайдарнинг терма жамоадаги охирги учрашуви бўлди. 

Қайси клубларда тўп тепган?

Тўп тепар фаолиятининг асосий қисмини Ироқда ўтказди ("Ал Талаба", "Ал Иттиҳод", "Духок", "Ал Завра", "Ал Карх", "Сулаймония"). Легионер сифатида Қатарнинг "Ал Аҳли СК", Ливаннинг "Ал Ансор", "Ал Аҳли Саида СК", Ўзбекистоннинг "Андижон" жамоаларида ҳаракат қилди. 2007 йилдан сўнг унинг каррерасида пасайиш юзага келди ва аввалги даражасига қайта олгани йўқ. 

"Андижон"даги фаолият

2011 йилги Туркиядаги қишки ўқув-машғулот йиғинига Ҳайдар Абдул Раззоқ келиб қўшилади. Бироқ 3-4та учрашувда майдонга тушганидан билиш мумкинки, мамлакатимиздаги фаолияти кўнгиладгидек чиқмаган. Ўша йили "Андижон" 28 очко билан 12 ўринни эгаллаб элитада қолишни уддасидан чиққан. 

Ҳайдар Абдул Раззоқ вафот этиши воқеалари 

Собиқ футболчи шу йилнинг 5 июнь санасида Ироқ пойтахтида номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Улар 5 кишини ташкил қилар, қўлларида эса металл қуроллар бўлгани айтилган. Биринчи ёрдам кўрсатилганига қарамай неврологик жароҳатлар натижасида вафот этган. 

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика