"Манчестер Юнайтед" Лукакуга бир дунё пул ажратди, ҳужумчи трансфердан аввал тиббий кўрикдан ўтади
07 jul 2017 07:31
News
"Манчестер Юнайтед" Лукакуга бир дунё пул ажратди, ҳужумчи трансфердан аввал тиббий кўрикдан ўтади
"Эвертон"нинг белгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттирадиган бўлди.
Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Лукаку таътилни МЮнинг франциялик футболчиси Погба сингари Калифорнияда ўтказаётганди. Лукаку режа бўйича жума куни Жозе Моуринью жамоасига қўшилиши керак эди. Аммо эндиликда Лукаку МЮга Лос-Анжелесда қўшилади. Лукаку трансфердан аввал у ерда тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган. Манкуинлар у ерга якшанба куни боришади.
Лукакуга "Челси" жамоаси ҳам жиддий қизиқаётганди. Бироқ "Манчестер Юнайтед" ҳужумчини қўлга киритишда чаққонроқ ҳаракат қилди.
"Манчестер Юнайтед" Лукаку учун "Эвертон"га 75 миллион фунт стерлинг тўлайди.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments