Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"
		
		17 aug 22:42
        News	
	 
				 
				Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"
"Биринчи навбатда мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар узоқ йўл босиб ўтишди. Табиийки, айб менда. Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада. Шу сабабли улардан имконсиз нарса талаб қилиб юбордикми дея ўйлаб қолдим. Бугунги баҳс кўрсатдик-ки, бизда яхши база бор. Йил сўнгида жиддий хулосалар қилиб олишимиз керак бўлади. Кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга бугун имконият бериб кўрдик, аммо натижа бўлмади. Футболчилар ўз ўйинини таҳлили қилиб чиқадими ёки йўқ, билмайман. Кўпроқ йўқ. Айрим футболчилар мен айтгандек даражада менимча", - деди Максим Щацких баҳс якунлангач.
- Александр Хомяковнинг "Андижон"ни кучлироқ эдими ёки сизнинг жамоангиз? Хомяков жамоаси ҳам биринчи даврада 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди..
- Хўш, нима қилибди. Мен савол мазмунини тушунмадим. Хомяков жамоаси ва Шацких жамоаси?
- Қай бири кучлироқ демоқчиман?
- Мен савол мазмунини тушунмаяпман.
- Легионерларнинг бугунги ўйини сизни қониқтирдими?
- Йўқ.
- Токотаевнинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз. У бугун кўплаб хатоларга йўл қўйди.
- Яхши футболчи. Бугун ҳамма хато қилди. Айниқса биринчи бўлимда. Иккинчи бўлимда яратган вазиятларимиздан кейин эса, ҳисоб 5:1 бўлиши керак эди. Бироқ 5:1 эмас, 0:1 билан тугади. Ҳар бир футболчининг индивидуал маҳорати. Бунга таъсир ўтказишнинг ягона усули, машғулотларда яхшироқ меҳнат қилиш.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments
- Birinchi davrada “Andijon” “Mash'al”ni 1:0 ga yutgandi. Ikkinchi davrada “Mash'al” shu hisobda yutdi. Xomyakov jamoasi kuchlimidi yoki Shatskix jamoasi kuchlimi?
Deb savol berildi matbuot anjumanida.
Sizlar esa
“ Александр Хомяковнинг "Андижон"ни кучлироқ эдими ёки сизнинг жамоангиз? Хомяков жамоаси ҳам биринчи даврада 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди..“
Deb yozyapsizlar.
Birinchi davrada Andijon yutgan 1:0 ga