Latest news

21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  5 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  15 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  120 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади News

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 1:0

Гол: Уокер 22 (авт).
8 август, 16.45, «Олд Траффорд» 
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Шоу, Дармиан (Валенсия 80, Смоллинг, Блинд, Депай (Эррера), Кэррик (Бастиан Швайнштайгер 60), Янг, Шнайдерлин, Мата, Руни.
Захира: Жонстон, , Макнейр, Перейра, Чичарито.
Тоттенхэм – Ворм, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Дайер (Алли 77), Эриксен, Бенталеб (Мэйсон 53), Дембеле, Шадли, Уокер, Кейн.
Захира: Льорис, Триппер, Виммер, Кэррол, Ламела.

Огоҳлантиришлар: Вертонгер 27, Швайнштайгер 69, Эрик Дайер 75, Мата 90.



90+4. АПЛнинг бу мавсумдаги биринчи учрашуви якунланди.


90+1. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


90. Сариқ карточка. Мата.


88. Ромеро! Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида МЮ дарвозабони ўзини кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.


80. Ўзгариш. Дармиан ўрнига Антонио Валенсия.


77. Ўзгариш. Дайер ўрнига Алли.


76. Рунининг жарима зарбаси ноаниқ.


75. Сариқ карточка. Эрик Дайер ўз жарима майдончаси ёнида қоида бузди.


75. Бастиан Швайнштайгер майдонга тушганидан сўнг МЮ ишончлироқ ўйин кўрсатяпти.


69. Сариқ карточка. Бастиан рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.


68. Ўзгариш. Депай ўрнига Эррера.


60. Ўзгариш. Кэррик ўрнига Бастиан Швайнштайгер.


58. Эриксеннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмай Ромеронинг қўлига бориб тушди.


53. Ўзгариш. Бенталеб ўрнига Мэйсон.


53. "Тоттенхэм"нинг комбинацион ҳужумини якунлайдиган футболчи топилмади. Жуда чиройли ҳужум бўлди.


49. Депай узоқ масофадан зарба берди, аммо ноаниқ.

                                        

46. Иккинчи бўлим бошланди.


                                               ТАНАФФУС


45+1. Сўнгги сонияларда "Тоттенхэм" футболчиси МЮ дарвозасига зарба берди, аммо Ромеро бу сафар яхши ўйнади. 


43. "Тоттенхэм" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо МЮ жамоавий ўйин кўрсатиб, тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди.


35. МАТАААА!!!! Хуан Матанинг чап оёқдаги биринчи зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди, иккиничи зарба эса ноаниқ бўлди.



29. Мата жарима зарбасини амалга оширди, аммо тўп жонли деворга тегди ва ҳужум йўққа чиқди.


28. МЮда гол уриш учун қулай стандарт. Депай жарима зарбасини амалга ошириши мумкин.


26. ЭШЛИ ЯНГ! Мемфис Депай чап қанотда очилиб бораётган Янгга тўпни оширди, аммо Эшли тўпни ўзида ушлаб қолди ва қулай имконият қўлдан бой берилди.


22. ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! МЮ олдинга чиқиб олди. Руни дарвоза қаршисида тўпни тўхтатиб олди, орқадан келаётган Уокер тўпни тепиб юбориш ўрнига ўз дарвозасини нишонга олди.


17. РОМЕРООО!!!! "Тоттенхэм" футболчиси бирга-бир вазиятда тўпга бироз кеч қолди, Серхио Ромеро хавфни бартараф этди.


16. Серхио Ромеро ҳимоячига тўпни ошираман деб, хатога йўл қўйди. Тўп майдонни тарк этди.




12. Мавсумнинг биринчи бурчак тўпини "Тотенхэм" ўйинга киритди, аммо муваффақиятсиз.


10. Гарри Кейн илк дақиқалардан маҳоратини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча унинг омади келаётгани йўқ. Мухлислар ўриндиғида МЮнинг уч дарвозабони футбол томоша қиляпти: Виктор Вальдес, Давид де Хеа, Андрес Линдегор.


5. ЗАРБААА!!!! Кейннинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Кристиан Эриксен Ромеро билан бирга-бир қолди. "Шпорлар" футболчиси тўпни дарвозабон устидан ташлашга ҳаракат қилди, аммо зарба бироз ноаниқ чиқди.


1. Учрашув бошланди. Премьер-лигага хуш келибсиз!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика