Latest news

12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  6 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2

"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади News

"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Вулверхэмптон”дан учралган мағлубиятдан сўнг МЮ яна иккита янги антирекорд ўрнатди.

Биринчидан, "Вулверхэмптон" 1979/80 йилдан бери биринчи марта бир мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни икки марта мағлуб этди. Иккинчидан, "Манчестер Юнайтед" АПЛда биринчи марта мавсум давомида 15 та ўйинда мағлубиятга учради.

"Манчестер Юнайтед" жорий чемпионатда 8 та ўйинда имкониятни бой берди. Бу 1962/63 йилги мавсумдан бери кузатилган энг ёмон натижа.

Кеча МЮ ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона голни ўйиннинг 77-дақиқасида Сарабия урди. 

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лиганинг кетма-кет тўртта ўйинида ғалаба қозона олмади. "Қизил иблислар" лигада сўнгги бор 16 март куни "Лестер" устидан ғалаба қозонган эди.

МЮ кейинги тур сафарда "Борнмут"га қарши баҳс олиб боради. Жамоа 33-турдан сўнг 38 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика