Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади
09 mar 09:24
News
Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади
"Барселона" собиқ бош мураббийи Хави Лионель Мессининг Католиния клубига 2023 йилда ўтмаганига жамоа президенти Жоан Лапортани айблади.
Сиз бош мураббий бўлганингизда у "Барселона"га қайтиши мумкинмиди?
"Лапорта Месси билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ ҳақиқатни айтмаяпти. Леонинг трансфери аллақачон келишиб олинган эди. 2023 йил январ ойида, жаҳон чемпиони бўлганидан сўнг, биз у билан боғландик ва у менга қайтишни хоҳлаётганини айтди. Мен уни жамоада кўришни истадим. Март ойигача суҳбатлашдик ва мен Мессига: "Менга рухсат берсанг, президентга сени трансферринг ҳақида хабар бераман", дедим, чунки футбол нуқтаи назаридан мен уни жамоанинг асосий таркибида кўрдим".
Кейин нима бўлди?
"Президент Леонинг отаси билан шартнома бўйича музокараларни бошлади ва биз ҳатто лига раҳбариятидан рухсат олдик. Лекин охир-оқибат, ҳамма нарсани тўхтатган президент бўлди", - деди Хави.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments
Нега бу гапларни ўша пайтда айтмади.
Ҳаммаси сайлов учун ўйин манимча.
Лапортаям Мессини қурол қилиб сайловда ютганди, энди Хави ва Фонт шу ишни қилишябди.