Latest news

21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Хоразм" (онлайн ҳисоб)  6 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  3 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  11 18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  1 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Японияга етиб борди  1 17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  1 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  2 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  1 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  6 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2

"Манчестер Сити" - "Барселона". Превью (фотогалерея) News

"Манчестер Сити" - "Барселона". Превью (фотогалерея)

Тошкент вақти билан соат 00:45да “Манчестер Сити” ва “Барселона” ўртасидаги супертўқнашув бўлиб ўтади.

“Манчестер Сити” – “Барселона”
“Сити оф Манчестер” стадиони. 00:45
Бош ҳакам:
Йонас Эрикссон  (Швеция)
Қанот ҳакамлари: Матиас Класениус  (Швеция) , Даниэль Вернмарк  (Швеция)
Қўшимча ҳакамлар: Стефан Юханнессон  (Швеция) , Маркус Стрембергсон  (Швеция)
Тўртинчи ҳакам: Даниэль Густавссон  (Швеция)
УЕФА делегати:  Хенк Кеслер  (Голландия)
Ҳакамлар кузатувчиси: Хью Даллас  (Шотландия)

Йўқотишлар: Жеймс Милнер (дисквалификация), Серхио Агуэро, Маттиа Настасич, Фернандиньо (жароҳат) – Жонатан дос Сантос (жароҳат)


ЕЧЛ 1/8 финалида учрашув "Манчестер Сити" ва "Барселона" клублари ўртасидаги дастлабки расмий ўйин бўлади.

• "Сити" сафида тўрт нафар испаниялик футболчи бор: Хави Гарсия, Хесус Навас, Альваро Негредо ва Давид Сильва. Яна тўртта футболчи Манчестерга Испания чемпионатидан кўчиб ўтган. Улар орасида 2010 йил Каталония клубидан “Сити”га ўтган Яя Туре ҳам бор. Қўшимча равишда клубда испан футболида ўз ўрнига эга бўлган Мануэль Пеллегрини бош мураббий ишламоқда, "Барселона"нинг собиқ раҳбарларидан бири Чики Бегиристайн айни пайтда “шаҳарликлар”нинг спорт директори ҳисобланади.

• Пеллегрини жамоаси гуруҳ босқичида 15 очко олди, бироқ иккинчи бўлди. "Барса" эса олтита ўйинда 13 очко билан биринчи ўринни олди.

Олдинги ўйинлар
• Жамоалар ўртасидаги олтита ўртоқлик учрашуви:
1952 "Барселона" - "Манчестер Сити" 5:1
1957 "Барселона" - "Манчестер Сити" 3:2
1974 "Барселона" - "Манчестер Сити" 3:2
1986 "Барселона" - "Манчестер Сити" 1:1 (3:4 пенальтилар серияси)
2003 "Манчестер Сити" - "Барселона" 2:1
2009 "Барселона" - "Манчестер Сити" 0:1



• "Манчестер Сити" стадиони 2003 йилнинг 10 август куни "Барса"га қарши ўйин билан очилган. Мезбонлар сафида Николя Анелька ва Тревор Синклер гол уришган, каталонияликлар сафида Хавьер Савиола ўзини кўрсатганди. Меҳмон жамоа таркибида Карлес Пуйоль, Хави Эрнандес ва Андрес Иниеста майдонга тушишганди.

• Манчестер клуби "Барселона" билан 2009 йил ўртоқлик учрашувини ўтказган. Мартин Петровнинг голи британларга ғалаба келтирганди. "Сити"нинг ҳозирги футболчиларидан Пабло Сабалета ушбу учрашувда қатнашган, Яя Туре эса "Барса"да ҳаракат қилган.

Тўқнашувлар тарихи
• "Манчестер Сити" ЕЧЛ 1/8 финалига биринчи бор чиқди, Пеллегрини эса 2006 ва 2009 йилларда "Вильяреал" билан 2012 йил "Малага" билан чорак финалга қадар етиб бора олган.

• "Барселона" – Европа чемпионлар кубогининг тўрт карра соҳиби. Каталонияликлар кетма-кет еттинчи марта мусобақанинг 1/4 финалига чиқишга уриниб кўради. Ўтган мавсумда ушбу босқичда Виланова шогирдлари "Милан"га биринчи баҳсда 0:2 ҳисобида ютқазиб жавоб учрашувида 4:0 ҳисобидаги реванш олинган.



• "Сити" еврокубоклар доирасида тўрт бор испан клубларини қабул қилган: икки ғалаба ва икки дуранг. Ўтган мавсумда инглизлар гуруҳ босқичида "Реал" билан дуранг ўйнашганди. Серхио Агуэронинг пенальтидан урган голи “шаҳарликлар”га дуранг келтирганди – 1:1. 2011/12 йилги мавсумда аргентиналик футболчининг голи "Вильярреал"ни мағлуб этишга хизмат қилганди – 2:1.

• "Барса" охирги Англиядаги бешта ўйинда ғолиб бўла олмаган. 2011/12 йилги мавсумда ЕЧЛ ярим финалида "Челси"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Охирги марта каталонияликлар 2006/07 йилги мавсумда Англиядаги учрашувни ғалаба билан тугатганди. Ўша йили худди шу босқичда "Ливерпуль" таслим қилинган (1:0). "Энфилд"даги баҳсда "блаугранлар" сафида Виктор Вальдес, Пуйоль, Хави, Иниеста ва Лионель Месси ҳаракат қилишганди.



• "Барселона" Англияда 6 марта ғолиб бўлиб 8 марта дуранг ўйнаган ва 14 бор мағлуб бўлган.

• "Барса" Манчестер шаҳрида бирон марта ҳам ғалаба қозонмаган. "Олд Траффорд"даги тўртта баҳсда икки мағлубият ва икки дуранг қайд этилган.

Клублар ўртасидаги алоқалар
• "Сити" спорт директори Бегиристайн 2003 -2010 йилларда шу лавозимда "Барселона"да ишлаган. У каталонияликлар сафида 7 йил футбол ўйнаган. Бу давр мобайнида тўрт карра Испания чемпиони, кубок эгалари кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Европа чемпионлар кубоги-1991/92 ғолиби бўлган.



• Яя Туре "Барселона"да 2007-2010 йилларда ўйнаган. У Испания чемпионатининг 74та учрашувида тўртта гол урган. Африкалик футболчи билан бирга жамоа икки марта мамлакатда тенгсиз бўлган ва 2008/09 йилги мавсумда Европа чемпионлар лигасини ютган.

• Агуэро Испания чемпионатида "Барселона"га қарши 2006 -2011 йилларда "Атлетико" сафида ўйнаган. Футболчи Каталония клуби билан 10та баҳсда 5та тўп киритган.



• Херард Пике "Манчестер Юнайтед" таркибида 2004-2008 йилларда фаолият олиб борган. Ҳимоячи "қизил иблислар" таркибида 23 марта майдонга тушган, бироқ "Сити"га қарши умуман ўйнамаган.

• Навас Даниэл Алвес ва Адриано билан бирга 2006 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда "Севилья" сафида "Барселона"ни мағлуб этишган.

Манчестер Сити Мусобақадаги статистика Барселона
18 Голлар 16
50 Тўпга эгалик қилиш (%) 63
88 Жами зарбалар 89
50 Аниқ зарбалар 61
38 Ноаниқ зарбалар 28
18 Блокланган зарбалар 4
3 дарвоза устунига 0
27 бурчак тўплари 46
21 офсайд 19
16 сариқ карточка 12
  қизил карточка  
86 қоида бузилган 70
58 рақиб қоида бузган 83
3324 паслар 4812
2531 аниқ паслар 4125


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика