"Манчестер Сити" 4-1 "Тоттенхэм". Агуэродан покер!
18 oct 2014 18:43
News
"Манчестер Сити" 4-1 "Тоттенхэм". Агуэродан покер!
Англия премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
"Манчестер Сити" 4-1 "Тоттенхэм"
- Голлар: 1:0 – 13 Агуэро, 1:1 – 15 Эриксен, 2:1 – 20, пенальти Агуэро, 3:1 – 68, пенальти Агуэро, 4:1 – 75 Агуэро.
- Манчестер Сити – Жо Харт, Санья, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандо (Яя Туре, 76), Лэмпард (Фернандиньо, 28), Навас, Сильва (Йоветич, 70), Милнер, Агуэро.
- Тоттенхэм –
Льорис, Роуз, Дайер, Фасио, Кабуль, Эриксен, Мэйсон (Вертонген, 70), Шадли, Капу (Дембеле, 60), Ламела (Таунсенд, 60), Сольдадо.
Четлатиш: Фасио (67).
Ўйин якунланди! "Манчестер Сити" футболчилари ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони кўшиб қўймоқдалар! Агуэро 4:1 "Тоттенхэм. Эътиборингиз учун рахмат! Соғ ва омон бўлишга мажбурсиз!
90+2. Кучли зарба "Сити"чилардан ташкил топган "жонли девор"га тегиб қайтди.
90+1. Чамаси 18 метрлардан жарима тўпи. "Тоттенхэм" футболчилари тепадилар!
90. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.
89. Мезбонлар тўпни назорат қилишда давом этмоқдалар!
87. Зарбааааа... "Сити" футболчининг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди!
84. Шунингдек, бугунги ўйинда 4 та пенальти белгиланди. Шундан иккитаси гол. Иккитасида эса дарвозабонлар ўзини кўрсатди. Бундай ҳолатларни камдан-кам кузатамиз.
81. Агуэро бу мавсумда АПЛдаги илк покерни қайди этди.
79. 10 киши бўлиб қолган "Тоттенхэм" футболчилари йирик ҳисобда мағлуб бўлмоқдалар...
76. Ҳимоячидан устунлик қилган аргентиналик футболчи лондонликлар дарвозасини ишғол қилмоқда!
75. ГОООООООООООЛЛЛ!!! Яна Агуэро!!!!!
72. Тўп назорати "шаҳарликлар"да!
70. Давид Сильва ўрнига Йоветич майдонга тушди!
68. ГОООООООЛЛЛ!!! Агуэро. Пенальтидан! Аргентиналик футболчи хет-трикни нишонламоқда!
67. "Тоттенхем" футболчиси Фасиога қизил карточка! У жарима майдончаси ичида Агуэрога нисбатан қўполлик ишлатди! Яна пенальти!
66. Дарвозабонлар бугун анча фаол ҳаракат қилмоқдалар.
65. Яна Сольдадонинг ажойиб зарбаси. Жо Харт ўз ўрнида!
64. Ўйинда учта пенальти белгиланди. Шундан фақатгина биттаси голга айлантирилди.
62. Нималар бўляптииии? Сольдадо пенальтидан фойдалана олмади! Жо Хартдан ажойиб сейв!!!
62. Пенальтиииии! Яна пенальти! Бу сафар "Сити" дарвозасига. "Шаҳарликлар" ҳимоячиси Сольдадога нисбатан қўполлик ишлатди!
61. "Тоттенхэм" таркибидаги Ламела ўрнига Таунсенд майдонга тушди.
60. Ҳавли ҳужуууум.... Сильванинг тўп оширишига Агуэро бииир оз улгура олмади... Бир сўз билан айтганда сал қолишига сал қолди)
59. Энди "Сити"нинг қарши ҳужуми. Льорис тўпни қайтариб қолди. Бурчак тўпи.
57. "Тоттенхем" босим уюштирмоқда. Адашмасам тўп жарима майдончаси ичида "шаҳарликлар" футболчисининг қўлига тегди. Ўйин эса давом этмоқда.
56. Хесус Навасга сариқ карточка.
55. Бурчак тўпларини амалга ошириш бўйича лондонликлар олдинда. Ҳисоб 2:4. Бу албатта статистика мухлислари учун)
53."Тоттенхэм" вакилларининг ҳужуми. Ҳимоячилар ўз ўрнида!
50. Кун Агуэро бугун фаол. Иккита гол, битта амалга оширилмаган пенальти... Уни Fifa.uzда ўз жамоасига олганларга салом йўллаб қоламиз)
49. Агуэро чамаси 15 метрлардан кучли зарба йўллади. Льорис тўпни қайтара олди.
47. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Сити" вакиллари ғалабани ушлаб қола олармикинлар? Кўрамиз...
46. Иккинчи бўлимни "Тоттенхем" футболчилари бошлаб бердилар.
Демак яна ўйинга қайтамиз. Иккинчи бўлим бошланмоқда!
Танаффус!
45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45+1. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш учун 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. "Сити"нинг ҳужуми. Хесус Наваснинг зарбасини дарвозабон бартараф эта олди.
43. Эриксон бугун жуда фаол. Жамоасининг деярли ҳар бир ҳужумида иштирок этмоқда!
41. Лондонликлар яна ҳавли ҳужум уюштирдилар. Жо Харт маладддеееес! Қойил қолиш зарур!
40. Эриксеннинг ажойиб зарбаси. Яна Харт ўз ўрнида!
36. Клишига нисбатан қўполлик учун Даерга огоҳлантириш.
33. Яна ҳужум. Яна Льорис ўзини кўрсатмоқда! Ҳужумчи дегани шу Агуэрога ўҳшасада! Юнус Қобулдан ажойиб тарзда қочиб кета олди.
33. Агуэро пенальтидан фойдалана олмади! Лоьрисдан ажойиб сейв!
32. Яна пенальтиииииии..... Юнус Қобил Давид Сильвага нисбатан қўполлик ишлатди.
31. Эриксеннинг зарбаси бир оз ноаниқ...
30. Лондонликлар ҳужумда. Улар ижросида жарима тўпи кўрамиз!
28. Ҳаааа... Унинг ўнига майдонга Фернандиньо тушмоқда. Стадионга йиғилганларнинг барчаси Фрэнкни олқишламоқдалар!
27. Френк алмаштирилади шекилли...
26. Лэмпард майдон марказида тиббий ёрдам сўрамоқда. Ўйин тухтатилди. Френкка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда!
24. "Сити"нинг яна бир ҳужуми. Льорис ўз ўрнида!
23. Яна ҳужум. Яна Агуэро. Яна ўйиндан ташқари ҳолат!
21. Аргентиналик футболчи тўпни чап томонга тепди. Льорис эса ўнг томонга отилганди... Давом этамиз!
20. ГОООООЛЛЛ! Яна Агуэро! 2:1!
19. ПЕНАЛЬТИИИИИ! Френк Лэмпардни йиқитишди!
17. "Шпорлар"нинг таслим бўлиш ниятлари йўқ!
16. Фернандонинг қўпол хатосидан фойдаланиб тўпни олиб қўйган лондонликлар тезкорлик билан мувозанатни тикладилар. Ҳа айтганча, Эриксенга тўпни Сольдадо ошириб берди!
15. ГОООООООЛЛ! Эриксен! 1:1!
14. Лэмпарднинг тўп оширишидан сўнг аргентиналик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда!
13. ГООООООЛЛЛЛ! Агуэрооооо!!!
10. "Шаҳарликлар" тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишди. Лекин, Агуэро "оффсайд"да!
8. Ҳужуууууум. Лондонликлар кетма-кет иккита ҳужум уюштирдилар. Биринчи Мэйсон, сўнгра Эриксеннинг зарбаларини Харт бартараф этди. Ажойиб сейв!
7. Мезбонлар ўнг қанот орқали ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Яъни Бакари Санья орқали.
5. "Сити" вакиллари прессинг уюштирмоқдалар.
3. Ўз ўрнида "Тоттенхэм" футболчилари ҳам рақиб томон илк ҳужумларини уюштирдилар. Лекин, ҳимоячилар ўз ўрнида.
1. Ўйинни "шаҳарликлар" фаоллик билан бошладилар!
-Ўйин бошланди!
- АПЛ 8-турининг марказий ўйининини бугун сизлар билан Азизбек Тўхтамуродов кузатиб боради.
- Ассалому алайкум Европа футболи ихлосмандлари!
- Учрашув соат 16:45да бошланади.
Манчестер Сити 4–1 Тоттенхэм
18 октябрь, 16.45, «Этихад Стэдиум»
Манчестер Сити – Жо Харт, Санья, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандо, Лэмпард, Навас, Сильва, Милнер, Агуэро.
Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Дайер, Фасио, Кабуль, Эриксен, Мэйсон, Шадли, Капу, Ламела, Сольдадо.
Голлар: Агуэро 13,20,68,75 - Эриксен 15.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments