Latest news

18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  1 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  1 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  0 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  9 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  7 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  14 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  2 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0

Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди News

Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси ҳафта "Реал"га ўтади, дея хабар берди журналист Француа Галлардо.

Манба берган хабарга кўра, томонлар 24 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича келишувнинг барча шартларини келишиб олган. Трансфер суммаси ошкор қилинмаган.

2017 йилнинг августида ПСЖ Мбаппени "Монако"дан ижарага олганди, бир йил ўтиб эса ҳужумчини 180 миллион еврога сотиб олди.

Парижликлар билан бирга футболчи беш марта Франция чемпиони бўлди, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки мартадан мамлакат Суперкубоги ва Франция Лига Кубогини қўлга киритди. Ҳужумчи ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар (212 та гол) ҳам саналади.

У 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика