«Ман Сити»: «Агуэро хушидан кетмаган. Шунчаки...»
16 nov 2017 02:02
News
![](https://championat.asia/upload/storage/289012_original.jpg)
![](/upload/storage/289012_220.jpg)
«Ман Сити»: «Агуэро хушидан кетмаган. Шунчаки...»
«Манчестер Сити» ўз ҳужумчис Серхио Агуэронинг ҳолати ҳақида баёнот берди.
Олдинроқ, 29 ёшли аргентиналик футболчи Нигерияга қарши ўртоқлик учрашуви (2:4) танаффусида кийим алмаштириш хонасида хушидан кетган ва шифохонага олиб кетилгани хабар қилинганди. Агуэро қон босими кутилмаганда тушиб кетгани аниқланганди.
«У хушидан кетмаган. Шунчаки унинг боши айланган холос. Серхиони шифохонага шунчаки эҳтиёт шарт олиб боришган.
Клуб шифокорлари «Лестер»га қарши ўйиндан олдин Агуэронинг ҳолатини ўрганиб чиқади, – деб ёзилади «Ман Сити» баёнотида.
Link :
Source : mancity.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments