Latest news

14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  0 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  6 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  2 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  18 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1

Маъмур Икромов: “ОЧЛдаги дебют мавсумим мен учун катта тажриба бўлди” News

Маъмур Икромов: “ОЧЛдаги дебют мавсумим мен учун катта тажриба бўлди”

Бу йил “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган Маъмур Икромов куни-кеча ОЧЛ-2016 қуръаси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

 33 ёшли дарвозабон “темирйўлчилар”нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини юқори баҳолаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

- Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросимини диққат билан кузатиб бордим. Чунки жамоамиз ўрин олган олган гуруҳга қайси рақибларнинг тушиши қизиқ эди. Ўйлайманки қуръа биз учун қулай келди. Билсангиз бу йил кучли жамоалар билан битта гуруҳдан ўрин олгандик. Лекин келаси йилги рақибларни у қадар кучсиз деб бўлмайди. Бежизга улар ҳам ўз чемпионатларида юқори ўринларни эгалламаган. Буни бўлажак учрашувларда ҳар бир клуб исботлашга уриниши турган гап. Рақибларимиз билан танишиб чиқдим. Менимча “А” гуруҳидан “Локомотив”нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти юқори. Тўғри бу осонликча амалга ошмайди. Лекин харакат қилиб уддаласа бўлади. Эроннинг “Сепахон” клубини гуруҳдаги фаворитлардан бири дейиш мумкин. Бу жамоада ҳамюртимиз Фозил Мусаев ўйнамоқда. Қизиқарли ўйин бўлса керак уларга қарши. Албатта ҳар бир ўйинга жиддий қараб, уларни синчковлик билан кузатиб борамиз. Энг асосий мақсад – аввало гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш бўлади. 


- Бу йил “Локомотив” сафида Осиё чемпионлар лигасида дебют мавсумимни ўтказдим. Бунгача жамоаларимиз иштирокидаги ўйинлар орқали ушбу мусобақани кузатиб борардим. Футбодаги асосий мақсадларимдан бири ҳам – ОЧЛ ўйинларида иштирок этиш эди. Яратган шукур, жорий мавсум бунга эришдим. Осиёнинг таниқли ва шу билан бирга кучли клубларига қарши ўйнадим. Бу мен учун катта тажриба бўлди. Маҳоратимни янада оширдим. Насиб қилса келаси йил ҳам бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишга интиламан. 

- “Локомотив”да ўтказган бу йилги мавсумимдан кўнглим тўлди дея оламан. Чемпионат учрашувларида жами 13та ўйин ўтказдим. Менимча бу нормал холат. Ўзингизга яхши маълум, жамоада мендан ташқари Игнатий Нестеров ҳам бор. Ўзбекистондаги биринчи рақамли посбони деб биламан уни. Албатта Нестеровдек тажрибали посбон билан машғулот ўтказиш билан бирга, чемпионатда 13та ўйин ўтказиш ўзим учун ижобий натижа деб баҳолайман - дейди Маъмур Икромов.

Исломбек Рустамбеков.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика