Latest news

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  7 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  5 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  24 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

Максим Шацких: "Бизга Аббоснинг креативлиги етишмаяпти" News

Максим Шацких: "Бизга Аббоснинг креативлиги етишмаяпти"

"Пахтакор" ҳамда "Сурхон" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Имкониятларимиз бор эди, улардан фойдалансак каттароқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Муҳими ғалаба ва 3 очкони кулга киритганимиз.

- "Навбаҳор" биринчи ўринга кўтарилиб олди, лекин "Пахтакор"да эса захирада бита ўйин бор. "Пахтакор"га бу қўшимча босим берадими?

- Йўқ, биз мусобақа жадвалига қарамаймиз. Бизда ўзимизнинг мақсадлар бор ва бошқа жамоаларга қараб иш қилмаймиз.

- "Сурхон"га қарши тайёргарлик қураётганларингизда айнан қайси жиҳатларга эътибор берган эдингиз, "Сурхон" жамоасининг кучли томонларини айтиб ўта оласизми?

- "Сурхон" ёш ва чанқоқ жамоа. Биринчи таймда "Сурхон" кучга тўла эди ва шу сабаб улар ўз позицияларини ва зоналарини ёпишга улгураётган эди. Иккинчи таймда эса биз ўз ўйинимизни намойиш эта бошладик ва "Сурхон" бор ёғи бир нечта ҳужум уюштирди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирги кунда "Пахтакор"га қарши ҳар бир жамоа максимал тарзда ўйнайди. Осон ғалабалар кутмаймиз.

- Рашидов билан нима рўй берди? У икки ўйиндан бери жамоа таркибида йўқ.

- Унда соғлиқ билан муаммо бор ва шу сабаб у жамоага ёрдам бера олмаяпти.

- Бор йўғи бита ўзгариш қилдингиз? Бунга сабаб нима?

- Тўғриси бизнинг захира ўриндиғимизда U19 жамоасининг футболчилари. Улар майдонга тушириш катта таваккал, сабаби улар ўйин темпига мослашиб кета олмаслиги мумкин. Агар ёш футболчиларни майдонга туширсам, улар руҳий босим остида қолиб кетишади ва ўзига ишончни ёқотиб қўйиши мумкин. Бизда захирада Ҳолматов бор эди, лекин уни ҳам майдонга туширсам ўйин темпига киришиб кетиши муаммо бўлиши мумкин эди.

- "Пахтакор"нинг ёш футболчиси Аббосбек Файзуллаев, ҳозир ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Аббоснинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир ўтказмоқдами?

- Албатта, Аббос ҳозир бизга етишмаяпти. У тез ва юқори техникага эга, у ақлли футболчи бизга унинг креативлиги етишмаяпти. Агар Аббос таркибимизда бўлганида биз анча яхшироқ ўйин намойиш этар эдик.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг Аббоснинг "сўвчи"лари кўпайса, уни қўйиб юборар эдингизми?

- Бундай ҳолатларда, мен ҳар доим футболчининг ўзини эшитаман ва унинг фикрига қулоқ тутаман. Бизнинг жамоа ҳеч қачон футболчининг хоҳиши сиз, футболчини сотмайди. Агар футболчи ўзи хоҳласа унга имконият берамиз. Менинг фикримча, у "Пахтакор"да қолиши керак унга кўпроқ тажриба керак. Осиё ва жаҳон чемпионати барибир ёшлар даражасида. Катта футболи эса ёшлар футболидан бир оз фарқ қилади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика