Latest news

20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  34 20:45Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  1 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  10 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  8 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8

Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди News

Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди

Қишки трансферлар ойнаси вақтида “Андижон” жамоаси таркибига Сурия терма жамоаси дарвозабони ва Россиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси Максим Сарраф келиб қўшилди.

Сурия терма жамоасига мунтазам жалб этилаётган дарвозабон ҳамон Суперлигада дебют қилгани йўқ. Боиси Максим Саррафнинг ХТС – халқаро трансфер сертификати ҳозиргача олинмаган эди.


ХТС одатда футболчининг бир мамлакат клубидан бошқа бир давлат жамоасига кўчиб ўтадиган пайти ФИФАнинг TMS (Transfer Matching System) онлайн платформаси орқали расмийлаштириладиган трансфер ҳужжати саналади. Халқаро трансфер сертификатини олиш учун дастлаб янги клуб сўров юборади. Кейин эса ушбу сўровни эски клуб ва ўша клуб аъзо ассоциация тасдиқлаши лозим бўлади. Сўнгра янги клуб жойлашган ассоциация якуний ХТС расмийлаштирилганини тасдиқлайди.


Бироқ Максим Сарраф “Андижон”га 12 февралда келиб қўшилган бўлса-да, клуб ушбу футболчини рўйхатдан ўтказиш учун ФИФАнинг TMS платформасига сўровни 24 февралдагина, Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилишига 1 соат қолгандагина юборади. Қоидага кўра кейинги қадам сифатида мазкур сўровни Россия футбол иттифоқи тасдиқлаши лозим эди. Лекин рус томони ушбу сўровга трансфер ойнаси ёпилиб бўлганидан кейин – 26 февраль кунигина тасдиқ қўяди. Натижада TMS тизимида Максим Саррафнинг халқаро трансфер сертификатини расмийлаштириш охирига етмай қолади. Шу сабабли дарвозабон мана 2 ойдирки ўйин амалиётисиз қолиб келаётган эди.
Аслида TMS тизимини юритиш ФИФА томонидан аъзо ассоциацияларга топширилган. Лекин футболчининг ўйин амалиётисиз қолаётганини инобатга олиб, ЎзПФЛ ФИФАга мурожаат билан чиқди ва Максим Саррафни истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни сўради. Трансфер учун зарур ҳужжатларнинг барчаси TMSга юклангани, футболчи учун ХТС расмийлаштиришдаги айб РФИнинг кечикишида экани ўз тасдиғини топгач, ФИФА ПФЛнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади ва Максим Саррафнинг халқаро трансфер сертификатини якунлашга рухсат берди.


Суриялик дарвозабон энди кейинги расмий учрашувдан бошлаб “Андижон” сафида майдонга тушиши мумкин.


ПФЛнинг мазкур ташаббуси айниқса, футболчининг онаси Ирина Саррафни қувонтирди. Ирина Сарраф Ўзбекистонга келиб, ушбу ишни охирига етказган ПФЛ ходимларига миннатдорчилигини изҳор қилиб кетди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика