Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди
16 aug 10:41
News
Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди
– Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз...
– Учрашувни ёмон бошладик, лекин кейинчалик хатоларимизни тузатишга ҳаракат қилдик. "Пахтакор" яхши ўйин намойиш этди, улар ғалабага муносиб эди ва мен жамоани табриклайман. Биз олдинга интилишда давом этамиз. Умид қиламанки, келгусида ҳаммаси яхши бўлади.
– Сиз кетма-кет тўрт ўйиндан бери гол ура олмаяпсиз. Рақиб дарвозасини ишғол қилишингизга нималар тўсқинлик қилмоқда?
– Менга бунинг аҳамияти йўқ. Мен фақат йигитларнинг, жамоанинг ғалабасини хоҳлайман, лекин ўзим гол урмасам, кўриб турганингиздек, қийин бўлади. Аммо кейинги ўйинда гол ураман, деган умиддаман.
– Деярли бутун фаолиятингизни 14-рақамда ўтказяпсиз. Бу рақам нимани англатади?
– Бу рақамда Тьерри Анри ўйнаган, у менинг кумирим ҳисобланади, шу боис 14-рақамли либосда тўп тепаман.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments