Latest news

13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  3 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  8 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  10 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   9 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик" News

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун энг қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис иложи борича ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Бор имкониятлардан унумли фойдалана олдик, ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман.

"Сурхон" сўнгги дақиқаларда юқори прессинг қўллади. Ўша вазиятларда бизга айрим футболчиларимизнинг йўқлиги сезилди. Ўйлашимча, бу рақиб жамоа учун қўл келди. Ўтган ҳафта жуда қийналдик. Чунки кўплаб йўқотишларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик. Футболчилар, мураббийлар, жамоа раҳбарияти ва мухлисларни бу билан табриклайман! "Сурхон" жамоасига кейинги ўйинларда омад! 

- Одатда "Металлург" икки ҳужумчи ва ҳужумчи ортида ҳаракатланадиган футболчи билан ўйнарди. Дамир Темиров ва Беҳруз Шодмонов жароҳат олгани учун бир нафар ҳужумчи ва икки нафар вингер билан ўйнадингиз. Бугун қўллаган янги услубингиз ҳақида нима дея оласиз? Кейинчалик ҳам фойдаланасизми?

- Келажакда бу услубда ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Лекин вазиятдан келиб чиқиб шу тактика асосида ўйнашга қарор қилдик. Ўйлашимча, бу ўзини оқлади.

- Дамир Темиров олган жароҳат қанчалик жиддий?

- Дамир Темиров жиддий жароҳат олган. У 2 ҳафтадан кейин сафга қайтади. 

- Ўтган учрашувда Бектемир Абдуманнонов дебют қилганди, бугун эса Миркомил Абдураззоқов илк марта майдонга тушди. Ёшлар ишончни оқлашяптими?

- Ёздан бери жамоани ёшартириш ҳақида ўйлаб келаётгандик. Ўйлайманки, режамиз ўз мевасини беряпти. Академияда ёшларни тайёрлаб, жамоа учун керакли футболчиларни етиштириб чиқармоқчимиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика