Latest news

23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  8 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  2 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  8 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   120 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   74

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида News

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида

Кеча тунда Москванинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этгани ҳақида маълумот берди.

Тўсатдан бошланиб кетган "эртак" бирданига якунланди-қўйди. Жалолиддиновнинг захирада қолиб кетаётганидан хавотирланган Тимур Кападзе 28 ноябрь куни шу ҳақда гапирган эди: "Жасурнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу, албатта, ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор".

Олдинроқ ўзим ҳам унинг "Локомотив"ни танлаши хато бўлгани, бундан фақат агентлари ютиб кетиши ҳақида ёзган эдим. Аммо, ўшан пайт Жасурда "кесакдан олов чиқариб" "Локомотив" етакчиси, РПЛ юлдузига айланиб кетиш имконияти бор эди. Ниҳоят, бугун ўша трансфер ҳақида бемалол фикр юритсак бўлади. 

Ўйлашимча, Жалолиддиновнинг атрофида футболнинг об-у ҳавосини биладиган, унга тўғри йўл кўрсата биладиган маслаҳатгўй йўқ. Унинг агентлари ҳам, уни Белоус билан таништирганлар ҳам, 2019 йилда Россиядаги академиялардан бирига ўтказмоқчи бўлганлар ҳам фақат ўз манфаатларини ўйлашди. Қизиқ-да: қандай қилиб 18 ёшли футболчини Алексей Миранчук билан рақобат қилиши учун Москва клубига юбориш мумкин? Қарорни ўзи қабул қилган, дейишингиз мумкин. Лекин, Жасурнинг ёшидаги болаларнинг фикрини ҳар 10 дақиқада ўзгартириш мумкинлигини, ҳар қандай киши ўз қарашларини сингдира олишини биласиз-ку. 

Жасур 16 ёшида футболимиз келажаги, деб эътироф қилинган, 2019 йилнинг октябрида эса "The Guardian" нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатига киритилган эди. Ҳозир-чи? Иқтидорли футболчи айни ўйин амалиётига муҳтож пайтида деярли 7 ойни расмий ўйинларсиз ўтказиб юборди. Унинг ўзи сайтимизга берган интервьюсида майдон ташқарисида қолиб кетгани зарарига ишламаслигини, аксинча, Миранчук билан машғулот ўтказгани фойда бергани ҳақида айтди. Аммо, тажрибали Кападзенинг бу борадаги фикрини юқорида ўқидингиз.

Унинг кейинги фаолияти қайси жамоада давом этади? Бу жуда қизиқ савол. Ярим ҳимоячининг агенти Юрий Белоус мижозига марказий Европа, яқин шарқ ва Испания чемпионати 2-дивизионидан қизиқишлар борлигини бот-бот такрорлаяпти. Рус матбуоти эса бунинг аксини гапиряпти. Таъкидланишича, агентлар Жалолиддиновни РПЛ клубларига текинга таклиф қилаётган экан. Яъни Жасур учун ҳеч қанча маблағ тўланмайди. Белоус ҳақми ёки аксинча яқин орада билиб оламиз. Умид қиламизки, Юрий бу гал "кўрпасига қараб оёқ узатади".

Юқоридаги шахсий фикрлар эди ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Болалар футболида фаолият юритаётган Нодирхўжа Юлдашев бу воқеага ўз муносабатини билдирди: 

"Жасур (Жалолиддинов) энди фикрлаб иш қил. Биринчи қиладиган вазифанг, Белоус билан шартномани бекор қилиш бўлсин! Эски устозларингни хам эслаб қўй. 

Магазинда қайтим йўғида бериладиган салфетка ёки гугурт эмассан! 

Терма жамоадаги ўрнингдан хам қўрқма. Бу юришда шундоқ хам терма жамоада уйнай олмайсан".

Қадрли мухлис, бу борада сиз қандай фикрдасиз? Катта ўйинларнинг катта ўйинчиси бўлиши кутилган Жасур агентлари қўлида "ўйинчоқ"қа айланиб қолмадими?



P.s.: Жасурнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетгани кишини хафа қилди, лекин, агентлари "Локомотив"дек жамоани 90 миллион рублга "туширгани"га қойил қолиш керак.

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика