Latest news

09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  0 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  2 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  6 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  1 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  5 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  17 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  7 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  8

"Локомотив"га фақат ғалаба керак ёхуд бугунги ўйинга доир фактлар News

"Локомотив"га фақат ғалаба керак ёхуд бугунги ўйинга доир фактлар

Тошкент, 8 апрель - Хабарингиз бор, бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасида "Ал Садд"га қарши баҳс олиб боради.
Гуруҳ жадвалидан келиб чиқиб айтганда, "Локомотив"га "Ал Садд" билан кечадиган беллашувда фақат ғалаба керак. Зеро "темирйўлчилар" ҳозирча бир очко билан охирги ўринда боришяпти. "Ал Садд" эса 7 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, "Ал Ҳилол" ҳисобида 4 очко, "Фулад" ҳисобида эса 3 очко мавжуд.

Агар бугун "Локомотив" зафар қучадиган бўлса, жадвалда учинчи ўринга кўтарилиб олади. Бунинг учун "Фулад" сафарда "Ал Ҳилол"га имкониятни бой бериши керак бўлади. "Локомотив" - "Ал Садд" баҳси бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00. "Ал Ҳилол" - "Фулад" учрашуви эса Тошкент вақти билан 22:45да старт олади. Қуйида "Локомотив" - "Ал Садд" ўйинига доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

"ЛОКОМОТИВ"
- Жамоа ҳамон илк ғалаба нашидасини суриш илинжида. Чунки "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасида ҳозирча зафар қучгани йўқ. Жамоа ўз майдонидаги аввалги ўйинда "Фулад" билан 1:1 ҳисобини қайд этди.

- "Локомотив" учта ўйинда ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди. Бу эса жуда хунук кўрсаткич ҳисобланади. Бу йилги иштирокчилар орасида биргина Вьетнамнинг "Бин Дуонг" клуби "Локо"га нисбатн битта кўп гол ўтказган - 11та.

- Ҳимоячи Салим Мустафоев сариқ карточкалари иккита етгани туфайли бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Аввалги ўйинда иштирок эта олмаган Лутфулла Тўраев эса бу сафар майдонга тушиши мумкин.

"АЛ САДД"
- Ўтган ўйинда қайд этилган 6:2 ҳисоби ОЧЛдаги энг йирик ғалаба сифатида тарихга кирди. "Ал Садд"нинг бунгача энг йирик ғалабаси 2011 йилда рўй берган бўлиб, улар Суриянинг "Ал Иттиҳод" клубини 5:1 ҳисобида енгишган.

- "Ал Садд" бунгача Ўзбекистонда уч марта тўп сурган, икки марта мағлубиятга учраган ("Нефтчи" билан ўйинларда) ва "Пахтакор"га қарши дуранг қайд этган.

- "Ал Садд" охирги бор сафарда 2011 йил "Чонбук Моторс" устидан ғалабага эришган. Жамоа шундан бери сафарда олтита ўйин ўтказган бўлса, бирортасида ҳам уч очкони қўлга кирита олмаган.

- Халфан Иброҳим гуруҳ босқичида учта тўп киритди. У ОЧЛдаги голлари ҳисобини 14тага етказиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика