Latest news

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

"Локомотив"дан Суперлига-2019 якунлари. Ким қанча ўйнади? News

"Локомотив"дан Суперлига-2019 якунлари. Ким қанча ўйнади?

"Локомотив" якунига етган мавсумни иккинчи ўринда тугатди.

Кетма-кет уч йил (2016, 2017, 2018) чемпионликни қўлга киритган "темирйўлчилар" бу сафар кумуш медаллар билан чекланишди. Қуйида Суперлига-2019 рақамларига тўхталиб ўтамиз. 

- Суперлигада 26та ўйин ўтказган "Локо" шундан 13тасида зафар қучиб, 10 марта дуранг ўйнади ва 3та беллашувда имкониятни бой берди. Тўплар фарқи 40-17 кўриниш олди. Жамоамиз жорий чемпионатда 49 очко тўплади. 

- "Локомотив" мавсумни икки мураббий қўл остида ўтказди. 1-12 турлар Андрей Фёдоров бошчилигида ўтган бўлса, 13-турдан бошлаб чемпионат охиригача Самвел Бабаян асосий жамоага устозлик қилди. 

- Андрей Фёдоров "Локо" билан бу мавсум Суперлигада 7та ғалабага эришди. Учта дуранг қайд этиб, икки ўйинда имконият бой берилди. Сафарда "Динамо" билан кечган баҳсдан сўнг Фёдоров ўз лавозимини тарк этди. 

- Самвел Бабаян қўл остида 14та ўйин ўтказган "темирйўлчилар" шундан 6тасида ғалабага эришиб, 7 бор дуранг ўйнашди ва фақат битта баҳсда мағлубиятга учралди.

- "Локомотив" бу йил 4та жамоани ҳам уйда, ҳам сафарда мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Булар - "Насаф", "Навбаҳор", "Андижон" ва "Бухоро". Қизиғи шундаки, "темирйўлчилар" мана шу жамоалардан умуман гол ўтказишмади. 

- "Локо" 2-турдан бошлаб 6-тургача қаторасига 5та ўйинда зафар қучди. Навбати билан "Навбаҳор" (1:0), "Андижон" (4:0), АГМК (2:1), "Бухоро" (2:0) ва "Қизилқум" (3:1) клублари мағлуб этилди. 

- Бу йил 18-21 турлар оралиғида кетма-кет 4та дуранг кузатилди. Сафарда "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Қизилқум" ва уйда "Металлург" билан кечган баҳсларнинг ҳаммаси 1:1 ҳисобида якун топди. 

- Суперлига-2019да "Локо" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар Анзур Исмилов билан Жамшид Искандеров бўлишди. Анзур Исмоилов 26та турнинг барчасини алмаштиришсиз ўтказди. Искандеров ҳам 26та ўйинда майдонга тушди, бироқ майдонда ҳаракат қилган дақиқалари бироз камроқ бўлди. 

- "Локомотив" таркибида энг кўп гол урган футболчи Темурхўжа Абдухолиқов бўлди. Темурхўжа ушбу мавсум ўз ҳисобига Суперлигада 11та гол ёзиб қўйди. 

- "Локо" тўпурарлари пойгасида Жамшид Искандеров 6та гол билан иккинчи, Ислом Тўхтахўжаев ва Арсланмират Аманов 4тадан гол билан учинчи бўлишди. 

- "Локомотив" ушбу мавсум 26 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоамиз таркибида тўп тепган легионерлардан энг кўп ўйин ўтказган Йован Жокич бўлди. У Суперлиганинг 24 учрашувида майдонга тушди. Арсланмират Аманов 23, Игорь Йелич 13, Медина Смит 10, шунингдек биринчи даврада ўйнаган Филип Райевац 9та баҳсда майдонга тушишди. 

- Бу йил энг кўп сариқ карточка олган футболчи Даврон Ҳошимов бўлди. У 7 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. Қизил карточка фақат бир марта кузатилди. Сафарда "Металлург"га қарши баҳсда Ҳусниддин Ғофуров қизил карточка олиб биринчи таймдаёқ майдонни тарк этди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика