Latest news

09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  2 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  6 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  32 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23

"Локомотив" янги футболчиларни 20 февралда таништиради News

"Локомотив" янги футболчиларни 20 февралда таништиради

“Локомотив” футболчилари янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш учун январь ойидан буён машғулотларга зўр беришди.

Бу вақт оралиғида улар Дубайда ташкил этилган иккита ҳориж йиғинида иштирок этишди.

Иккинчи йиғиндан қайтиб келган клуб аъзолари “Ал-Иттиход”га қарши жиддий беллашув қаршисида туришибди. Ҳал қилувчи тайёргарлик олдидан мураббийлар штаби футболчиларга ҳордиқ чиқариш ҳамда бўш вақтларини оила-аъзолари даврасида ўтказиш учун шароит яратиб беришга қарор қилишди. Шу боисдан ҳам улар учун уч кунлик таътил эълон қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, янги футболчиларни таништирув маросими ҳамда мухлислар учун очиқ эшиклар кунини аввал хабар қилинганидек 18 февраль куни эмас, балки 20 февраль – шанба кунида ўтказишга қарор қилдик. ОАВ вакиллари учун таништирув маросими 11:00 да бошланса, 11:30 дан бошлаб мухлислар стадионга киритилади. Улар футболчилар билан учрашиш, “Локомотив” стадионида сайр қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Локомотив” клуби вақт масаласидаги ўзгариш учун ОАВ ҳодимлари ҳамда футбол мухлисларидан узр сўрайди. Умид қиламизки, бу яхшилик учун хизмат қилиб, жамоамиз мавсумдаги биринчи учрашувни ёруғ юз билан якунлайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика