Latest news

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  1 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  11 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  51 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

“Локомотив” ва “Флитвуд Таун” ҳамкорлиги янги босқичга чиқади News

“Локомотив” ва “Флитвуд Таун” ҳамкорлиги янги босқичга чиқади

Хабарингиз бор, 2015 йилда Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда Англиянинг “Флитвуд Таун” клублари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Шунга асосан инглиз клуби билан бир қатор йўналишларда яқиндан хамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилганди.

Натижада даставвал “Локомотив” тарбияланувчилари бўлмиш Сергей Прохоров ва Рустам Нортожиев “Флитвуд Таун” клубида 3 ой малака ошиб қайтишган эди. Яқинда “Локомотив”нинг навбатдаги ёш футболчилари инглиз клубида тажриба тўплаш учун йўл олишди. Ёш истеъдод эгаси Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра иқтидорли дарвозабон Рустам Нортожиев яна бир бор инглиз клуби машғулотларида иштирок этиб, мазкур жамоа сафида учрашувларда майдонга тушиш имконига эга бўлишади.


Қайд этиш жоизки, ушбу икки ёш футболчилар билан биргаликда Англияга йўл олган “Локомотив” ПФК расмий делегацияси “Флитвуд Таун” жамоаси вакиллари билан бир қатор масалалар бўйича фикр алмашди ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида музокаралар олиб борди.


Секин-аста ўз тарбияланувчиларини таркибга жалб этиш борасида иш олиб бораётган “Локомотив” футбол клуби келажакда барпо этиладиган футбол академиясини айнан “Флитвуд” билан ҳамкорликда йўлга қўйишни мўлжалламоқда. Шу боисдан ушбу ташриф мобайнида “Флитвуд Таун” академияси раҳбари Кияран Доннелли билан футбол академияси тузилиши, иш тартиби, шунингдек, у ерда таҳсил оладиган ёш ўйинчиларга яратиладиган шароитлар хусусида суҳбат қурилди.

Қолаверса, “Локомотив” делегацияси вакиллари “Флитвуд”да мухлислар билан ишлаш, маркетинг, ўйинни реклама қилиш каби соҳалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик доирасида “Локомотив” футбол мактабининг ёш тарбияланувчилари келаси йили ёзда Англияда ташкил этиладиган халқаро мусобақа иштирок этишлари келишиб олинди. Ушбу мусобақада Перу, Мексика, Боливия, Голландия, Ирландия, Англия, Швеция, Франция, Ирландия ҳамда Ўзбекистон клублари иштирок этиши кўзда тутилган.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика