Latest news

22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  0 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  2 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  64 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  11 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  72 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6

"Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинда яна дуранг қайд этилди News

"Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинда яна дуранг қайд этилди

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув тафсилотлари билан мана шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.  

Учрашув бошланди. 2-дақиқада майдон эгалари ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов адаши Жасур Ҳасановга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 4-дақиқада Александр Пишурнинг 28-30 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб майдонни тарк этди. 6-дақиқада Зотеевнинг кучли зарбаси рикошет холатдан дарвозага бориб тушиши мумкин эди. Бугалонинг махоратигина "темирйўлчилар"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Кейинги дақиқада Акмал Холматов жарима зарбасини амалга оширди. 30 метрлар узоқликдан йўлланган зарба кучсиз ва ноаниқ бўлди. 11-дақиқада Жасур Ҳасанов яна ҳимоячилардан илгарилаб кетганди. Ўз вақтида жойини ташлаб чиққан Бугало ҳужумни бартараф қилди. 19-дақиқада Холматов тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Дилшод Жабборовнинг боши билан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди. 20-дақиқада Дилшод Жўраев жарима зарбасини амалга оширди. Пишур боши билан дарвозага кучсиз бўлсада зарба бера олди, аммо ноаниқ. Вахоланки Бугало ўз жойини ташлаб чиқишда хатоликка йўл қўйганди. 42-дақиқада Жасур Ҳасанов чап қанотда фаол ҳаракат қилиб, ҳозиргина майдонга тушган Иброҳим Раҳимовни алдаб ўта олди ва Пишурни ажойиб пас билан таъминлади. Украиналик ҳужумчининг зарбасини Бугало қайтариши ҳам мумкин эди. Аммо тўпга кеч ташлангани учун тўпни ушлаб қола билмади - 0:1. 


46-дақиқада Ҳасанов иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади. Ярим ҳимоячи тўпни жарима майдончаси ичидаги Таранга узатганди. Игорнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ ва кучсиз бўлди. 60-дақиқада "Локомотив" футболчилари 25 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Зарбани Дилшод Жабборов амалга оширди. Унга аниқлик етишмади ва тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди. 75-дақиқада Иван Нагаев Нестеров дарвозаси томон хавфли зарба йўллади. Ноаниқ. Ундан аввалроқ эса Виктор Карпенконинг зарбасини ҳимоячилар бартараф қилишганди. 78-дақиқада Учрашувда ҳисоб тенглашди. Акмал Холматов чап қанотдан туриб тўпни жарима майдончасига етказди. Жабборов эса дарвозани боши билан ишғол қилди - 1:1. 84-дақиқада Чап қанотда рақибини чалғита олган Акмал Холматов дарвозага зарба йўллади. Нестеров эса яқин бурчакка учиб келаётган тўпни ушлаб қола билди. Асосий вақтга қўшиб берилган вақтда меҳмонлар ғалаба тўпини киритишлари мумкин эди. Бироқ Алибобо Раҳматуллаевнинг оширган тўпини Лутфулла Тўраев дарвозага йўллади, Бугалов тўпни ушлаб олди. Ўйинда худди биринчи давра охирги турида бўлгани каби 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

 

«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)  1:1 (0:1)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), Д. Пислегин (Тошкент).

Голлар: Олександр Пишур, 42 - 0:1 (пас Жасур Ҳасанов). Дилшод Жабборов, 78 - 1:1 (пас Акмал Холматов).  
«Локомотив»: 1. Павел Бугало, 2. Сардор Раҳмонов (24. Иброҳим Раҳимов, 40), 3. Евгений Гоголь, 7. Садриддин Абдуллаев (11. Александр Шадрин, 70), 8. Акмал Холматов, 16. Жасур Ҳасанов (29. Виктор Карпенко, 69), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шерзод Шарипов, 23. Иван Нагаев, 30. Дилшод Жабборов, 99. Александр Оника.
Захира: 21. Артур Парванов, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 17. Салим Мустафоев, 55. Илҳом Суюнов.
«Бунёдкор»: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 5. Дилшод Жўраев, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Игорь Таран (13. Лутфулла Тўраев, 67), 11.Олександр Пишур (14. Алибобо Раҳматуллаев, 79), 16. Артём Филипосян, 19. Жасур Ҳасанов (21.Сардор Рашидов, 62), 33. Олег Зотеев.
Захира: 25. Муроджон Зухуров, 7. Марко Блажич, 23. Саҳоб Жўраев, 29. Анвар Бердиев.

Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳасанов ("Локомотив") 2, Шерзод Шарипов 64, Артём Филипосян 88, Жавлон Иброҳимов 90.
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика