Latest news

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  51 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ОФК элит мураббийлари форумида иштирок этди News

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ОФК элит мураббийлари форумида иштирок этди

Шу йилнинг 30–31 август кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК)нинг “Элит мураббийлар форуми” бўлиб ўтди.

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ушбу форумда қатнашди.

Осиёда фаолият олиб бораётган энг етакчи дея эътироф этилган 14 нафар мураббий қатнашган мазкур форумда Осиё футболининг келажаги муҳокама этилди. Хусусан, Осиё Чемпионлар Лигаси Европа Чемпионлар Лигаси билан солиштирилиб, кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақасидан ОЧЛ қайси жиҳатларда ортда қолаётгани, Осиёнинг клублар миқёсидаги энг йирик мусобақасини янада ривожлантириш учун яна қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида видеотакрорлардан фойдаланиш, дарвоза чизиғи ҳакамлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам сўз юритилди. “ОФК элит мураббийлари форуми”да бир қатор таниқли мураббийлар иштирок этди.

Мирко Йеличич кеча, 1 сентябрь куни Тошкнетга қайтиб келди. Қуйида қатнашчилари рўйхати билан танишиш мумкин.  

Фабио Капелло – “Жиангсу Сунинг” (Хитой);

Феликс Магат – “Шандонг Луненг” (Хитой);

Гус Пое – “Шанхай Шеньхуа” (Хитой);

Драган Стойкович – “Гуанчжоу R&F” (Хитой);

Андре Виллаш-Боаш – “Шанхай СИПГ” (Хитой);

Жу Гуангю – Хитой терма жамоаси собиқ устози (Хитой);

Фу Бо – “Гуанчжоу Эвергранд” ёрдамчи мураббийи (Хитой);

Чой Канг-Ҳи – “Чонбук Моторс” (Ж. Корея);

Хванг Сун-Хонг – “Сеул” (Ж. Корея);

Шимотаира Такахиро – “Кашива Рейсол” (Япония);

Кевин Маска – “Мельбурн Виктори” (Австралия);

Мирко Йеличич – “Локомотив” (Ўзбекистон);

Алиризо Мансуриан – “Истиқлол” Теҳрон (Эрон);

Кристиан Гросс – “Ал Аҳли” собиқ устози (С. Арабистони).

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика