Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  13 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  3 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

“Локомотив” тарбияланувчилари халқаро турнирга йўл олишди News

“Локомотив” тарбияланувчилари халқаро турнирга йўл олишди

Кеча “Локомотив” футбол мактабининг 1998-99, 2000, 2003, 2004 йилларда туғилган тарбияланувчилари Россиянинг Краснодар ўлкасида жойлашган Геленжик ва Новороссийск шаҳарларида бўлиб ўтадиган баҳорги “Краснодар ўлкаси Кубоги”да қатнашиш учун учиб кетишди.

Эркин Саидов раҳбарлигидаги футбол мактаб ёшлари икки босқичдан иборат мусобақада ўз тенгқурларига қарши майдонга тушадилар.

I босқич — 19 мартдан (мусобақа очилиш маросими) 27 мартга қадар (мусобақа ёпилиш куни).
— 1999, 2000, 2003, 2004, 2005 ва 2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида;
II босқич — 28 мартдан (мусобақа очилиш маросими) 5 апрелга қадар (мусобақа ёпилиш куни).
— 2001, 2002, 2004, 2006, 2007, 2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида;

Биринчи босқичда 1998-99, 2000, 2003, 2004 йилларда туғилган футболчиларимиз ўз иштирокларини 19 мартдан бошлайдилар.

Иккинчи босқичда эса 2004, 2006, 2007 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз иштирок этишади. “Локомотив”нинг иккинчи босқичда иштирок этувчи табрияланувчилари 27 март куни мусобақага ташриф буюришади.

Ёш “темирйўлчилар” ўз гуруҳларида “Спартак”, “Анжи”, “Краснодар” ва “Кубан” каби кучли клуб вакилларига қарши баҳс олиб боради.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика