"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидаги жанжал туфайли ким қанча жарима тўлаши маълум
11 may 2022 13:06
News
"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидаги жанжал туфайли ким қанча жарима тўлаши маълум
Ўша жанжалдан кейин "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида қуйидаги постни қолдирди:
"Кеча тушлик маҳали мураббийлар штаби даврасида “Сурхон” билан кечган ўйиндаги можаро ортидан Кахи Махарадзенинг 2та ўйинга четлатилгани-ю 5 млн жаримага тортилгани; устига устак клубимиз ҳам 15 млн жарима тўлайдиган бўлгани атрофида қизғин суҳбат бўлди:
– Яқиндагина “...” жамоалари ўйинда тўс-тўполон қилишганди. Бизникидан анча жиддий эди. На футболчига, на жамоага чора кўрилмади-ку, – деди мураббийлардан бири.
– Кўрилгандир, балки сиз эшитмагандирсиз, – тинчлантирган бўлди бошқа бир мураббий.
– Футболчи жаримасини тушундим, жамоа нима сабабдан? Яна сенинг майдонингда уй ўйинларини ўтказаётган жамоа сабаб жаримага тортилсанг алам қиларкан-да, – жавради бошқа бири.
Хуллас, кун тартибига жаримани “Сурхон”дан ундириб олиш масаласи қўйиладиган бўп турибди", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида.
|
Lokomotiv Diyor Turapov - 45', Kakhi Makharadze - 86' |
Superliga. Round 6 01/05/2022, 18:30 0
:
2
Finished
|
Surkhon |
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments