Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  2 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  21 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

"Локомотив" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар News

"Локомотив" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Суперлиганинг 15-тур баҳслари ортда қолди. "Локомотив" ўтган турни ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу ўринда статистик маълумот сифатида ҳозирги кунда "Локомотив" сафида тўп тепаётган футболчиларнинг нечта ўйинда майдонга тушишганига эътибор қаратамиз. Бунда Ўзбекистон миллий чемпионатидаги ўйинлардан келиб чиқиб "Локо" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Демак, айни пайтда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар орасида жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев энг ўйин ўтказган футболчи бўлиб турибди. Тўхтахўжаев шу пайтгача "Локо" таркибида 182та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган.

Бу борада иккинчи ўрин Олег Зотеевга тегишли. Зотеев ҳисобида 113 ўйин ва 7та гол бор. Учинчи ўринда эса Сардор Мирзаев боряпти. "Локо" шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ярим ҳимоячи шу кунгача 110та учрашув ўтказиб, 25та гол урган.

Қуйида "Локомотив" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар билан танишишингиз мумкин.

1. Ислом Тўхтахўжаев (ҳимоячи) - 182 ўйин, 17 гол.
2. Олег Зотеев (ҳимоячи) - 113 ўйин, 7 гол
3. Сардор Мирзаев (ярим ҳимоячи) - 110 ўйин, 25 гол
4. Темурхўжа Абдухолиқов (ҳужумчи) - 82 ўйин, 46 гол.
5. Маъмур Икромов (дарвозабон) - 74 ўйин.
6. Диёр Туропов (ярим ҳимоячи) - 46 ўйин, 4 гол.
7. Азизбек Аманов (ярим ҳимоячи) - 32 ўйин, 3 гол.
8. Анзур Исмоилов (ҳимоячи) - 30 ўйин, 5 гол.
9. Игорь Йелич (ярим ҳимоячи) - 29 ўйин, 2 гол.


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика