Latest news

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  18 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  4 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, бугун ОЧЛ қуръаси бўлади News

"Локомотив" ПФК вакиллари Малайзияда, бугун ОЧЛ қуръаси бўлади

Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган "Локомотив" келаси йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ҳозирда клубнинг икки нафар вакили - "Локомотив" ПФК халқаро бўлим мутахассиси С.Акромов ҳамда клуб матбуот котиби М.Мамадалиев Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб туришибди. Клубимиз ходимлари "JW Marriot" меҳмонхонасига жойлашишган.

Бугундан бошлаб ОЧЛда иштирок этувчи клублар учун икки кунлик семинар старт олади. 6-7 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган иш тартиби давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади, хусусан, келаси йилги халқаро мусобақалар учун юз берадиган ўзгаришлар маълум қилинади ва энг асосийси, 2018 йилги Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Демак, 6 декабрга белгиланган иш тартиби қуйидагича кўриниш олган:

10:00 - 10:30. Қуръа учун рўйхатдан ўтказиш
11:00 - 11:30. ОФК Кубоги учун қуръа ташлаш маросими
13:30 - 14.00. ОЧЛ-2018 учун қуръа ташлаш маросими
14:30 - 15.30. Клублар тақдимотига тайёргарлик.

Изоҳ: Барча соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика