"Локомотив" клубда кўрикдан ўтаётган легионерлар борасида баёнот берди
14 jan 2018 21:25
News
"Локомотив" клубда кўрикдан ўтаётган легионерлар борасида баёнот берди
“Темирйўлчилар” сафида бир қатор янги футболчилар йиғинда иштирок этишаётганини қайд этиш жоиз. Жумладан, россиялик 25 ёшли ҳужумчи Дмитрий Барков ҳамда 24 ёшли кореялик ҳужумчи Чо Сок Жаэ ҳозирда “Локомотив” машғулотларида қатнашишмоқда. Бугун “Локомотив”нинг “Абердин”га қарши ўтказган ўртоқлик ўйинида мазкур футболчилар ҳам майдонга тушишди.
Таъкидлаш жоизки, Дмитрий Барков илгари “Тосно” (Россия), “Нарва Транс” (Эстония), “Истиқлол” (Тожикистон) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Корейс футболчиси эса “Чонбук Моторс” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бунга қадар “Чоннам Драгонс”, “Анянг” каби Жанубий Корея клублари сафида фаолият олиб борган.
Эртага “Локомотив” шартнома имзолаган янги футболчилари номини эълон қилишини маълум қилди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments