Latest news

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  81 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

"Локомотив": Фахрий-у нуронийлар ҳамиша иззатда News

"Локомотив": Фахрий-у нуронийлар ҳамиша иззатда

Хабарингиз бор, “Локомотив” жамоаси янги мавсумда уй учрашувларини бевосита стадиондан кўришни истаган 55 ёшдан катта мухлис-у мухлисаларга “Локомотив” стадионига кириш бепул бўлишини маълум қилган эди.

Мазкур янгилик кенг жамоатчилик вакилларида ижобий таассурот қолдирди. Буни клуб электрон почтасига келаётган хатлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Жумладан, шундай хатлардан бири Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси томонидан юборилди. Хатда қуйидагича фикр билдириб ўтилган:
 
“Локомотив” футбол клуби мамлакатимиз ва халқаро аренада ўз ўрнига эга жамоадир. Мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футбол ишқибозларининг сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Ўтказилаётган мамлакат кубоги, осиё ва миллий чемпионатлар кекса ёшдаги фахрийларимизни ҳам бефарқ қолдираётгани йўқ. Футбол мусобақаларида ёши улуғ, кекса ёшдаги футбол мухлисларини ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаши ҳамда фаол ҳордиқ чиқаришлари учун стадионга ташрифларини бепул қилингани учун нуронийлар номидан миннатдорчилик билдириб, севимли “Локомотив” жамоасига янги зафарлар тилаймиз”, дейилади хабар матнида.

Жамоа томонидан амалга оширилаётган бундай лойиҳалар жамоатчилик вакилларига манзур бўлаётганидан мамнунмиз. Шу ўринда таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” ишқибозлари учун мавсумий учрашувларнинг йиллик абонементи ҳам яқин орадан бошлаб сотувга чиқади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика