Latest news

09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  1 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  1 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  2 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17

"Локомотив" эртага янги футболчиларни таништиради News

"Локомотив" эртага янги футболчиларни таништиради

8 март куни "Локомотив" Ўзбекистон XXVI миллий чемпионатидан ўрин олган дастлабки уй учрашувини ўтказади.

Шу куни "темирйўлчилар" ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилишади.

Эртага, 7 март куни эса жамоа янги футболчиларни кенг оммага таништирув маросимини ўтказади. Мазкур тадбир "Локомотив" стадионининг матбуот анжуманлари залида ташкил этилади ва соат 14:30да бошланади.

Янги мавсум олдидан, "Локомотив" сафига етти нафар футболчи келиб қўшилди. Булар - Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Мурод Бобожонов, Саламат Қутибоев ва Жалолиддин Машарипов.

Эртанги тадбирга келувчи журналистлар ўзлари истаган футболчи билан суҳбатлашиш ҳамда суратга тушиш имконига эга бўлишади. "Локомотив" ушбу мавсум ҳисобидан ҳозирча учта ўйинда майдонга тушди ва ОАВ ходимлари янги футболчиларимиз ҳақида қисман бўлса-да тасаввурга эгалар.

Демак, эртага футбол соҳасида фаолият юритаётган барча турдаги ОАВ вакилларини таништирув маросимига таклиф этиб қоламиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика