“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди
18 jan 2016 10:33
News
“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди
Саккизинчи куннинг энг муҳими воқеаси сифатида икки нафар футболчининг Амирликлардаги машғулотларга келиб қўшилганлигини айтиш ўринли. Эндиликда ҳимоячи Салим Мустафоев ҳамда ҳужумчи Иван Нагаев ҳам мураббийлар штабининг ихтиёрида бўлишади. Улар кеча қолган футболчилар билан биргаликда Ўзбекитон олимпия терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини томоша қилишди. Эътиборли томони, клубимиз аъзоси Икром Алибоев беллашувнинг 74-дақиқасидан бошлаб майдонда ҳаракат қилди.
Бугундан эътиборан Мирко Еличич машғулотларни давом эттирди. Тушга қадар футболчилар соҳил бўйида шуғулланиши. Аввалига қумда, кейин эса денгизда югуришди. Сўнгра, соҳилда тўп билан ишлашди. Тушдан кейин машғулотлар майдонга кўчди.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни ўтказади. Бўлажак рақиблар ҳақида мазкур ҳавола ёрдамида билиб олишингиз мумкин.
Comments