Latest news

16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  0 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 16:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  32 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  13 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

"Локомотив" бор эътиборини "Ал Иттиҳод" билан ўйинга қаратади News

"Локомотив" бор эътиборини "Ал Иттиҳод" билан ўйинга қаратади

Суперлигада кетма-кет ғалабага эришаётган "Локомотив" бугундан бошлаб бор эътиборини 22 апрель куни бўлиб ўтадиган жуда муҳим ўйинга қаратади.

Шу куни "Локомотив" ўз майдонида Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини қабул қилади. Ортда қолган учта ўйиндан сўнг гуруҳ жадвалининг қуйи қисмида бораётган "Локомотив" кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиши учун навбатдаги беллашувда ғалаба қозониши шарт. 

Шундагина жамоа ҳисобидаги очколар сони 6тага етади ва гуруҳдан чиқиш имконияти пайдо бўлади. Рақиб ўзига яраша жиддий клуб: "Ал Иттиҳод" бу йилги Осиё чемпионлар лигаси иштирокчилари орасида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Жиддаликлар учта ўйинда 9та тўп киритишган. 

Лекин "Локомотив" ҳам ўзига яраша кучга эга ва "темирйўлчилар" ўз уйларида фақат ғалаба учун ҳаракат қилишади. "Ал Иттиҳод" бугун кечки пайт чартер рейс орқали Тошкентга етиб келади ва "Hyatt Regency" меҳмонхонасига жойлашади. Жамоа эртага ТТЙМИ стадионида ва ўйиндан бир кун олдин "Локомотив" стадионида машғулот ўтказади.

 

"Ал Иттиҳод" 

"Ал Иттиҳод" 9 апрель куни "Локомотив" билан куч синашгач, шундан сўнг Саудия Арабистони Пролигасида иккита ўйин ўтказди. Бу жамоа дастлаб 13 апрель куни сафарда "Ал Наср" меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. Мазкур баҳсда сербиялик легионер Александр Прийовичнинг иккита ва маҳаллий ҳужумчи Фаҳад Ал Мувалладнинг битта голи "Ал Иттиҳод"га ғалаба келтирди. Лекин шуни айтиш керак, Александр Прийович ОЧЛ ўйинларига заявка қилинмаган.

 

Жидда клуби кеча ўз майдонида "Ал Иттифоқ" билан беллашиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу учрашувда Абдулазиз Ал Бишининг иккита голи жамоага уч очкони тақдим этди. Яна бир маълумот, бу ўйинда "Ал Иттиҳод"нинг асосий футболчиларидан бири Карлос Вильянуэва 68-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади. "Ал Иттиҳод" Саудия Арабистони чемпионатида 28та ўйиндан сўнг 31 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. 

"Локомотив" 

"Локомотив" ҳам Саудия Арабистонидан қайтиб келгач Суперлиганинг иккита учрашувида майдонга тушди. "Темирйўлчилар" дастлаб 14 апрель куни ТТЙМИ стадионида АГМКга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Бу ўйинда Темурхўжа Абдухолиқов билан Ислом Тўхтахўжаевнинг голлари ғалаба келтирди.

 

Кеча эса жамоа Бухорода 5-тур учрашувини ўтказди. "Бухоро" жамоаси билан кечган баҳсда "Локо" 2:0 ҳисобида зафар қучиб қайтди. Аввалига 15-дақиқада Арслонмурод Аманов жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқага келиб Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни 2:0га етказди. Шундан сўнг "Локо" ўйиннинг қолган қисмини бир текис ўтказди ва рақибга гол уриш имконини бермади. Суперлигада ҳозирча 5та ўйин ўтказган "Локомотив" 12 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда боряпти. 

Учрашув расмийлари 

Шу ўринда учрашув расмийларини келтириб ўтсак. 22 апрель куни бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" баҳсини хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам - Фу Минг. Унга қанотларда Хуо Вейминг билан Ванг Дексин ёрдам беришади. Жанубий Кореялик Ким Дэ Ёнг захира ҳаками вазифасини бажаради. Ҳакамлар назоратчиси - Жасим Моҳамед Абдулкарим (Баҳрайн). Учрашув комиссари эса филиппинлик Ричард Жосон.

 

22 апрель куни футбол ишқибозларини ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида кутиб қоламиз. Келинг, ажойиб футбол спектакли гувоҳи бўлинг ҳамда "темирйўлчилар"ни қўллаб-қувватланг. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика