Latest news

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  6 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  11 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  15 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

“Локомотив” 2013 йилдан буён “Қизилқум”га мағлуб бўлмай келмоқда News

“Локомотив” 2013 йилдан буён “Қизилқум”га мағлуб бўлмай келмоқда

Биласиз, Олий Лига 25-турида мусобақа жадвалининг пешқадами “Локомотив” Навоийда “Қизилқум”га қарши баҳс юритади.

Қайд этиш жоизки, ушбу икки жамоа ҳозирга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 25 марта ўзаро тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 14тасида “темирйўлчилар”, 7тасида навоийликлар зафар қучишган. Яна 4та баҳс дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етган.

“Локомотив” футболчилари ҳозиргача “Қизилқум” дарвозабонларини 36 марта ҳафа қилишган. Ўз дарвозамиздан эса 18та гол ўтказиб юборганмиз.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив” сўнгги бор 2013 йилги мавсумда “Қизилқум”га мағлуб бўлган. Шундан буён ўтказилган барча беллашувларда “темирйўлчилар” рақибдан устун эканликларини намойиш этиб келишмоқда.

“Локомотив”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2004 йилда қўлга киритилган бўлиб, ўшанда “Локо” “Қизилқум”ни 5:0 ҳисобида таслим этган. “Темирйўлчилар”нинг ушбу рақибга учраган энг йирик мағлубияти эса 2005 йилда қайд этилган бўлиб, “Локо” ўз майдонида навоийликларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика