Latest news

20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  8 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  2 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1

“Локомотив-2004″ – хотира турнирида учинчи ўрин соҳиби! News

“Локомотив-2004″ – хотира турнирида учинчи ўрин соҳиби!

20-24 август кунлари Тошкентда таниқли футболчи, ўз вақтида миллий терма жамоамизга мураббийлик қилган Баҳодир Ибрагимов хотирасига бағишлаб турнир ўтказилди.

Бунда “Локомотив” футбол мактабининг 2004/2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳам иштирок этиб, ёш “темирйўлчилар” якунда учинчи ўринни қўлга киритишди.

Айтиш мумкинки, Отабек Мансуров ва Дилшод Атамуҳамедов бошқарувидаги “Локо-2004/2005″ турнир давомида энг чиройли ўйин кўрсатган жамоа бўлди. Буни “Локомотив” иштирокидаги ўйинларни четдан кузатган мутахассислар, мухлислар ҳамда ота-оналар ҳам эътироф этишди. Футбол мактабимиз тарбияланувчилари тўртта ўйин ўтказган бўлса, шундан бирортасида гол қўйиб юборишмади. Бу ҳам таҳсинга лойиқ албатта.

“Локомотив-2004/2005″ дастлаб “Самарқанд” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Отабек Мансуров шогирдлари БЎСМ-16 устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Аммо ярим финал беллашувида омад биздан бирозгина юз ўгирди. РОЗК билан кечган баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг навбат пенальтилар сериясига етиб келди ва бунда футболчиларимиз 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Бугун ЎФФ сунъий майдонида бўлиб ўтган учинчи ўрин учун беллашувда эса “қизил рицарлар” пойтахтнинг яна бир жамоаси “Спартак”ка қарши тўп суришди. Энг қизиғи, бу ўйинда ҳам ҳисоб очилмади ва навбат яна пенальтилар сериясига етиб келди. Бунда эса “Локомотив” футболчилари 9:8 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Мусобақа якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Наримон Жалолов ва Тўлаган Исоқов бошчилигидаги ЎФФ фахрийлар кенгаши вакиллари ҳамда Баҳодир Ибрагимовнинг оила аъзолари ғолибларни тақдирлашди. “Локомотив” ҳужумчиси Асамжонов Саидакмал мусобақанинг “Энг яхши ҳужумчиси” деб топилди.







Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика