Latest news

10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  1 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  6 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  13 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  2 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  22 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  33 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  49 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  3 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  3

"Локо" Жалолиддинов учун 1 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлайди News

"Локо" Жалолиддинов учун 1 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлайди

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Локомотив" (Москва) учун қанчага тушиши маълум бўлди.

4 июнь куни сайтимизда "темирйўлчилар" Жалолиддинов учун деярли 1 млн евро беришга тайёрлиги ҳақида хабар чиққан эди. Бугун "Championat.com" нашрининг хабар беришича, рус клуби келишув учун миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлайди. 

"Локомотив" раҳбарияти 18 ёшли хавбек "Бунёдкор" билан амалдаги шартномасини бузгани учун Тошкент клубига 100 минг евродан кўпроқ тўласа, Жасурнинг агентлари 900 минг еврога эга бўлишади, деб ёзди рус нашри. Шундан кейин Жалолиддинов 2020 йилнинг охирига қадар "қалдирғочлар" таркибида ижара асосида ўйнайди. 

Бироз олдин "Бунёдкор" ўз футболчисини 350 минг еврога сотиши тўғрисида хабар қилгандик.

Эслатиб ўтамиз, иқтидорли ярим ҳимоячи Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумида 8 та ўйин ўтказиб, 1 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган. 

Жалолиддинов "Бешиктош"ни эмас "Локомотив"ни танлади

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика