Latest news

12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  0 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  4 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  20 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли” News

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”

“Барселона” форварди Лионель Месси Испания кубоги финалида “Атлетик” устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кубокни бошинг узра баланд кўтариш ёқимли. Бугун жамоамиз учун бахтли кунлардан бири. Бу жудаям муҳим соврин, ўзгача жамоанинг сардор сифатида буни баланд кўтаришнинг ўзгача завқи бор. 

Биз “Атлетик” айнан шу тарзда ўйнашини билардик. Сабр билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз назоратимизда сақлаб, вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда кўп ҳаракат қилдик, иккинчисида эса рақиб ҳужумларимизни бартараф этишнинг иложисини тополмади.

Ушбу ғалабани мухлисларсиз нишонлаймиз афсуски. Испания кубогида ғолиб чиққанимизда, мухлисларимиз доим хурсанд бўлишади.

Мавсум боши биз учун қийин кечди, кераксиз жойда очколарни йўқотдик. Кейин яхши ўйин кўрсатиб, чемпионлик пойгасига қайтдик. Аммо Классикода керакли натижага эриша олмадик”, дея таъкидлаб ўтди “Барса” сардори.

“Барселона” ўз тарихида 31-марта Испания кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Бу турнир рекорди ҳисобланади. Кейинги ўринда айнан финалда мағлуб бўлган “Атлетик” бормоқда. Улар 23 марта ушбу мусобақада ғолиб чиқишган.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика