Latest news

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда News

Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда

"Барселона" "Бавария" форварди Роберт Левандовскининг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта доимий равишда форвард ва унинг агенти Пини Захави билан алоқада бўлиб турибди.

Захави Лапортага 40 млн евро "Бавария"ни форвардни сотишга кўндириш учун етарли бўлишини айтди. "Барселона" олдинроқ полякни харид қилиш учун камроқ сарфлашни режалаштирган бўлса ҳам, 40 млн евро таклиф қилиб бўлди.

"Бавария" эса форвард учун 60 млн евро сўраётган бўлса ҳам, Левандовскини иродасига қарши чиққан ҳолда олиб қолиш яхши эмаслигини тушунишни бошлади.

Роберт 12 июлгача "Барселона"га трансфери расмийлаштирилишини кутмоқда – у мавсумолди тайёргарлигини "Бавария" таркибида бошлашни хоҳламаяпти.

Поляк ўтган мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол уришга эришди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика