Latest news

00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  0 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  1 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  10 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14

Легионерлар: Аҳмедов, Денисов ва Турсунов жамоалари дуранг ўйнади News

Легионерлар: Аҳмедов, Денисов ва Турсунов жамоалари дуранг ўйнади

Дам олиш кунларида Россия ва Украина майдонларида мамлакат чемпионати доирасидаги навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Россия чемпионати 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” футбол клуби ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилди. Пойтахт дербисида дуранг натижа қайд этилди. 40-дақиқада Г. Морозов меҳмонларниҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 61-дақиқада Чорлука ҳисобни тенглаштирди. Денисов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.



Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган “Краснодар” эса “Ростов” майдонига сафар уюштириб, бир очко билан қайтди. Ушбу учрашувда ҳисоб очилмади. Аҳмедов эса учрашувни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа давомида майдонда бўлди.

Украина чемпионатида ҳам учинчи тур ўйинари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир ярим ҳимоячиси — Санжар Турсунов ўйнайдиган “Ворскла” жамоаси бу турда ўз майдонида "Днепр”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Турсунов ўйинни тўлиқ ўтказди. Айни вақтда “Ворскла” учинчи турдан кейин уч очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 9-ўринини эгаллаб турибди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика