Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  7 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  111 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

Ла Лига. "Реал" сафарда "Депортиво"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ФОТО News

Ла Лига. "Реал" сафарда "Депортиво"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ФОТО

Испания чемпионатининг 1-турида амалдаги чемпион "Реал" сафарда "Депортиво" меҳмони бўлди.


Зинедин Зидан бошчилигидаги "Реал" ўзининг ғалабали сериясини "Риасор"да ҳам давом эттирди. Ла Лиганинг илк турида "Депортиво" меҳмони бўлган "Реал" рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллади ва ўз дарвозасини дахлсиз сақлашга эришди.
Бэйл, Каземиро ва Крооснинг киритган голлари якунда мадридликларга йирик ғалабани тақдим этди.
Кейлор Навас эса учрашув сўнггида белгиланган пенальтини ҳам қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа амалдаги чемпион чемпионатни ишончли ва йирик ғалаба билан бошлади.

Испания чемпионати, 1-тур. Турнир жадвали


Депортиво – Реал Мадрид 0:3

«Риасор»

Голлар
: 0:1 – 20 Бэйл, 0:2 – 27 Каземиро, 0:3 - 62 Кроос.

Депортиво
– Мартинес, Шер, Луизинью, Хуанфран, Сидней, Гильерме, Москера, Картабия (Борха Валье, 79), Борхес (Адриан, 65), Баккали (Гама, 54), Андоне.

Реал Мадрид
– Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско (Асенсио, 66), Каземиро (Маркос Льоренте, 72), Кроос, Модрич, Бэйл (Васкес, 80), Бензема.

Огоҳлантиришлар
: Баккали (24), Шер (53), Рамос (53), Модрич (57), Картабия (60), Москера (84), Андоне (87).

Четлатиш
: Рамос (90).



Ўйин шарҳи:

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

8-дақиқа: "Депортиво" кутилмаганда учрашувни анча ҳужумкор руҳда бошлади ва "Реал" дарвозаси олдида кетма-кет икки бор хавфли вазият содир этди.

Андоненинг дарвоза томон йўллаган ҳар иккала хавфли зарбасини Навас қайтаришга муваффақ бўлди.

12-дақиқа: "Реал"нинг чап қаноти нисбатан фаол ўйнамоқда. Марселонинг тезлиги эвазига ташкил этилаётган ҳужумларни рақиб жарима майдончаси ичида самарали якунлай оладиган футболчи топилмаяпти.

20-дақиқа: ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Гарет Бэйл! Модричнинг дарвозага йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Бензема эса қайтган тўпни қулай вазиятга турган Бэйлга узатди, уэльслик футболчи эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди - 0:1.

27-дақиқа: ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Каземиро! Марселонинг чап қанотдан узатиб берган тўпини рақиб жарима майдончаси ичида бўш турган Каземиро ортиқча қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди - 0:2.


31-дақиқа: "Реал" ўйин назоратини қўлига олган. "Депортиво" иккинчи голдан кейин бироз бўшашди. Лекин майдон эгаларининг ҳар ҳужумга ўтиши хавфли тус олмоқда.

39-дақиқа: "Реал" катта куч сарфлаб ҳужумга ўтишга шошилмаяпти. "Депортиво" эса ўйин тизгинини яна ўз қўлига олишга уринмоқда.

42-дақиқа: Андоне яна бир бор Навас қўриқлаётган дарвозага хавф солиб кўрмоқчи бўлди. Аммо унинг боши билан йўллаган зарбасини "Реал" дарвозабони ушлаб олди.

- Биринчи бўлим тугади. Танаффус.

46-дақиқа: Иккинчи бўлим бошланди.

51-дақиқа: "Риасор"да жанжал! Ҳаммасига Рамос айбдор! "Реал" сардори рақиб футболчисини юзига очиқчасига қўли билан зарба берди ва майдонда тартибсизликларни келтириб чиқарди. Фабиан Шаар ва Рамосга ҳакам огоҳлантириш кўрсатди.

56-дақиқа: Модрич тактик фол ишлатгани учун сариқ карточка билан сийланди.

58-дақиқа: "Депортиво"нинг навбатдаги ҳужумини Рамос дарвоза чизиғи олдидан бартараф этди.

61-дақиқа: Бэйлнинг жарима зарбасидан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

62-дақиқа: ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КРООС! "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланди. Гарет Бэйл чап қанотда пайдо бўлди ва ҳужумни ривожлантириш мақсадида тўпни Кроосга узатди. Тони Кроос эса жарима майдончаси олдидан ўз услубида дарвозани "ўққа" тутди. Тўп эса йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисига тегиб дарвоза тўридан жой олди - 0:3.


63-дақиқа: "Депортиво" ҳисобни қисқартириш учун яхши имкониятга эга бўлганди. Аммо дарвоза тўсини "Реал"ни голдан сақлаб қолди.

70-дақиқа: "Депортиво" мавсумдаги илк ўйинда ўз мухлислари учун ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун ҳаракат қилишмоқда. Аммо ҳозирча "Реал" қурғонини ёриб ўтиш уларга насиб этмаяпти.

75-дақиқа: Ўйин темпи анча пасайди.

80-дақиқа: "Реал" тўпни назорат қилмоқда.

88-дақиқа: "Реал" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

89-дақиқа: Андоненинг 11-метрлик нуқтадан тепган зарбасини Кейлор Навас қайтаришга муваффақ бўлди.

90-дақиқа: Рамоснинг навбатдаги қўполлиги ва ҳакам "Реал" сардорига иккинчи сариқ карточкани ва кейин қизил карточкани кўрсатди. Рамос ўйинни эрта якунлашга мажбур бўлди.

ЎЙИН ТУГАДИ.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика