Latest news

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Ла Лига раҳбари “Барса” билан боғлиқ можаро ҳақида: “Мен учун уят. Улардан ҳеч қандай изоҳ бўлмади” News

Ла Лига раҳбари “Барса” билан боғлиқ можаро ҳақида: “Мен учун уят. Улардан ҳеч қандай изоҳ бўлмади”

Примера президенти Хавьер Тебас “Барселона” билан боғлиқ коррупцион можарога изоҳ берди.

Барселона прокаратураси клуб ҳамда унинг собиқ раҳбарлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Роселга нисбатан техник ҳакамлар қўмитаси (CТА) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага пора бериши айблови билан судга мурожаат қилганди.

Ла Лига раҳбари бу испан футболи тарихидаги энг ёмон ҳолатми, деган саволга жавоб қайтарди.

"Ҳа, ёдимда бўлганлари ичида. Бу энг жиддий муаммо ҳисобланади. CТА вице-президентига қандайдир тўловлар бўлган, “Барселона” буни тан олди. Бу қандайдир нормал ҳолат эмас. Шу сабабдан кескинлик юзага келди, буни тушунса бўлади. Ўртага футболимиз обрўси қўйилган.

Мен учун уят. Уятдаман. “Барселона”дан ҳеч қандай изоҳ йўқ. Директорлар кенгашининг дастлабки баёноти бор. Улар буни ҳамма қилган, дейишмоқда, аммо ундай эмас.

Бу вазиятда ҳужум қилиш (бошқаларга) ёки кимнидир қурбон қилиш – тўғри қарор эмас. Агар улар вазиятни аниқлаштирса, барчамизга ойдинлик киритишган бўларди”, дейди Тебас.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика