Latest news

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  12 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  17 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  220 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Ла Лига. “Атлетико” сафарда ғалаба қозонди News

Ла Лига. “Атлетико” сафарда ғалаба қозонди

Симеоне шогирдлари “Леганес”ни таслим қилди

Леганес – Атлетико 0:1 LIVE

Голлар: 0:1 — 71 Витоло

25 август, 22:00, «Бутарке»

Леганес – Сориано, Сильва, Сиовас, Омеруо (Арнаис, 77), Росалес, Меса, Рубен Перес, Эрасо (Авилес, 78), Тарин (Бустинса, 28), Эн-Несири, Брэйтуэйт.

Атлетико – Облак, Эрмосо (Витоло, 60), Триппьер, Савич, Хименес, Томас (Льоренте, 70), Лемар (Фелипе, 89), Сауль, Коке, Жоау Феликс, Мората.

Огоҳлантиришлар: Эрасо (23), Росалес (34), Эрмосо (52), Томас (62), Сильва (73), Льоренте (80), Витоло (86), Эн-Несири (90), Коке (90).

Leganes

LaLiga . Round 2

25/08/2019, 22:00

1
:
0
Finished

Atletico Madrid

Vitolo - 71'

Stadium: Estadio Butarque, 11742 spectators

Referee: Ricardo De Burgos

45'
90'
23'  Javier Eraso
28'  Rodrigo Tarin (Unai Bustinza)
34'  Roberto Rosales
73'  Jonathan Cristian Silva
77'  Kenneth Omeruo (Jose Arnaiz)
78'  Javier Eraso (Javier Aviles)
90'  Youssef En-Nesyri
52'  Mario Hermoso
60'  Mario Hermoso (Vitolo)
62'  Thomas Partey
70'  Thomas Partey (Marcos Llorente)
71'  Vitolo
71'  Joao Felix
80'  Marcos Llorente
86'  Vitolo
89'  Thomas Lemar (Felipe)
90'  Koke

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Сизларни «Леганес»—«Атлетико» ўртасидаги беллашувни биргаликда кузатиб боришга таклиф қиламиз, қизиқ бўлади ишонаверинг!!!

Учрашув бошланди. Биз ҳам бошладик. 126 млн евролик 19 ёшли болакайнинг ўйинини кузатишни бошлаймиз)

«Атлетико» ҳозирча тўпга эгалик қилиш борасида «Леганес»дан бир неча бош устун эканлигини исботламоқда

15. Ўйиннинг 15 дақиқаси ортда қолди. «Атлетико» қанча ҳаракат қилмасин мезбонлар ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти

Феликс ҳам шериклари каби ҳозирча фаоллик кўрсата олганича йўқ

«Атлетико» худдики «Реал»нинг 2-турда очко йўқотганидан бехабардек ўйин кўрсатмоқда. 22 дақиқа ортда қолди, пичоққа илинадиган ҳужум кўрмадик

22. Хавьер Эрасо эса қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди

«Леганес»га эса шунчаки қойил. Ортда қолган 30 дақиқа ичида тартибли ўйин намойиш этмоқда. 

Меҳмонлар сафида «Тоттенхэм»дан харид қилинган Киран Триппьер фаоллиги билан ажралиб турибди.

«Леганес»нинг ҳужуми, бироқ Ян Облак бежиз Ла Лиганинг энг кучли дарвозабонларидан бири эканлигини яна бир бор исботлади

34. Роберто Росалес ҳозиргина биз мақтаган Облакка нисбатан хавфли ва ўта қўпол ўйнади. Ҳакам эса уни сариқ карточка билан жазолади

Ўйиннинг 39 дақиқаси ортда қолди, сариқ карточкалар бўлак эсда қоладиган вазиятлар ҳозирча йўқ

Бўлим сўнгига келиб, «Леганес» фаоллашиб қолди. «Атлетико» эса ўзининг энг севимли иши — ҳимояланишни қойиллатмоқда

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

У ҳам ортда қолди. Бир шарҳловчимиз такрорлашдан чарчамайдиган гап билан биринчи бўлимга якун ясаймиз:

«Таблода ҳамон тешиккулчалар порлаб турибди»

Иккинчи бўлим бошланди. Биз ҳам сиз каби гол кўрамиз деган умиддамиз, азиз мухлислар!

53. Мезбонларнинг жаримадан берган зарбаси Облакнинг қўли ва дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ўйиндаги энг хавфли вазият — ҳозирча!

56. «Атлетико»дан хавфли ҳужум. Мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасига гол уришига бир баҳя қолди. Аммо дарвоза устуни бу сафар «Леганес»ни голдан қутқариб қолди

57. «Леганес»дан қарши ҳужум, Облак ўз ўрнида!

64. Тўпга эгалик қилиш «Атлетик М» фойдасига 61%—39%

71. ГООООООЛ. Захирадан майдонга тушганига ҳеч қанча ўтмаган Витоло жамоадоши Жоау Феликснинг узатмасини голга айлантирди

80. Захирадан майдонга тушган Маркос Льоренте эса гол урмади, аксинча сариқ карточка ишлаб олди

86. Витоло гол ҳам урди, мана энди сариқ карточка ҳам ишлаб олди. Олдингда яна иккита йўл қолди, азамат: қизил карточка ва автогол!

Учрашув якунланди. «Атлетико» Витолонинг голи эвазига 2-турда ғалаба қозонди ва «Реал»ни ортда қолдирди


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика