Latest news

23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  5 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди News

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди

Шунингдек, у жанубий кореялик журналистга ўз мамлакатининг номини тўғри айтиши лозимлигини уқтирди.

Япония аёллар терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси (Шимолий Корея)ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Жамоалар иштирокидаги илк ўйинда ҳисоб очилмаганди. Жавоб учрашувидан сўнг Шимолий Корея аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ри Ю Ил жамоаси Олимпия ўйинларига йўл олмаганидан афсусда эканлигини айтиб, кўзёшларини тия олмади.

Шунингдек, у мазкур учрашувдан аввалги матбуот анжуманида “Шимолий Корея” атамасини ишлатган Жанубий Корея журналистидан норозилигини билдирди.

Мухбир "Шимолий Корея аёллар футбол жамоасининг бунчалик кучли қаршилик кўрсатганига ҳайронман" деган сўзини тугатмасидан туриб, "Кечирасиз, лекин мамлакат номини тўғри айтиш керак. “Биз Шимолий Корея жамоаси эмас, Корея Халқ Демократик Республикаси жамоасимиз”, дея жавоб қайтарган Ри Ю Ил.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика