Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Кристиан Гросс: “Бунёдкор” ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтадиган клуб” News

Кристиан Гросс: “Бунёдкор” ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтадиган клуб”

“Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва биттадан етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар вакиллари бош мураббий Кристиан Гросс ҳамда ярим ҳимоячи Абдул-Амир Саад иштирок этишди.

- Бизни Ўзбекистоннинг кучли жамоасига қарши баҳс кутиб турибди. Бир пайтларда ушбу жамоани жаҳонга машҳур Сколари бошқарган. Бу клуб ҳақида ўшанда эшитгандим. “Бунёдкор”нинг ҳимоя чизиғи жуда яхши ўйнайди ва улар ҳужумларга тезлик билан ўтадиган клуб. Бундай жамоаларга қарши қарши ҳужумда эҳтиёт бўлиш керак. Гуруҳимиздаги ҳеч бир жамоани ажратиб ўтмоқчи эмасман – ҳамма кучли жамоалар жамланган. Ўйлашимча, ушбу гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун камида 10 очко жамғариш керак бўлади. Чемпионатдаги сўнгги икки учрашувда мағлубиятга учраган бўлсак-да, мақсадимиз ўзгармайди – ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш, - дейди “Ал-Аҳли”нинг швециариялик бош мураббийи Кристиан Гросс.

- Биз босим остидамиз. Чунки чемпионатдаги сўнгги икки учрашувда ютқазиб қўйдик. Қолаверса, асосий рақибимизни мусобақа жадвалида олдинга ўтказиб юбордик. Шунингдек, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз жуда аламли. “Ал-Аҳли”нинг Жиддада ютқазишига ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Шундай экан, эртанги баҳсда ғалаба фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, - дейди “Ал-Аҳли”нинг ироқлик легионер футболчиси Абдул-Амир Саад.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика