Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  138 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Краснодар"нинг олти футболчиси ўз мамлакатларининг терма жамоасига чақирилди News

"Краснодар"нинг олти футболчиси ўз мамлакатларининг терма жамоасига чақирилди

"Краснодар"нинг олти футболчиси 2015 йил март ойининг охирида ФИФА куни доирасида ўз мамлакатларининг терма жамоаларига чақирилди.

Марказий ҳимоячи Андреас Гранквист Швеция терма жамоасига чақирилди, унинг жамоаси Евро-2016 саралашининг навбатдаги учрашувида Молдавияга қарши баҳс олиб боради, кейинроқ эса Эрон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Яна бир ҳимоячи Рагнар Сигурдссон Қозоғистон терма жамоасига қарши Евро-2016 саралаш ўйинларида Исландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Улар бир неча кундан сўнг ўртоқлик учрашувида Эстония меҳмони бўлишади.

"Шаҳарликлар"нинг навбатдаги ҳимоячиси Александр Мартинович Македонияга қарши Евро-2016 саралаш ўйинлари доирасида Беларусия терма жамоасига чақирилди, бу баҳсдан сўнг беларуслар Габонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Фабио Капелло Юрий Газинский ва Роман Широковни Черногорияга қарши кенгайтирилган таркибга киритди. Евро-2016 саралаш баҳсидан сўнг Россия терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Русларнинг якуний таркиби кейинроқ эълон қилинади.

Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов эса Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беришга йўл олади. Аҳмедов Сеулда Жанубий Кореяга қарши, Токиода эса Японияга қарши ўртоқлик учрашувларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика