Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

"Кўзларни боғлаб, танадан ток ўтказиб, сигаретни қўлга босишган" News

"Кўзларни боғлаб, танадан ток ўтказиб, сигаретни қўлга босишган"

Чилидаги Америка Кубоги-2015 финали бўлиб ўтадиган стадион ҳақидаги даҳшатли ҳикояни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 Сантьягодаги стадионнинг саккизинчи сектор остидаги қоронғу коридори шафқатсиз тарихий даврни эслатади. Бу жой 1973 йилда музлатилган: Бошқа трибуналарни янгилашаётганда, бунисини Аугусто Пиночетнинг қонли даври сифатида сақлаб қўйишган. 42 йил олдин, давлат тўнтарилишидан бир кун кейин, Чилида  энг катта қамоқ очилади.


Ўша пайтлардан бери трибунаости жойини тўрт маротаба бўяшган, аммо яхшилаб эътибор берилса эски рельефларни пайқаш мумкин. Қамоқдагилар тошлар билан ўйиб ёзган исмлар, чизган таёқчалар деворларда акс этган.


Миллий стадион 2 ой 1973 йилнинг 12 сентябрдан 9 ноябргача қамоқ вазифасини ўтаган. Бу вақт ичида ундан 20дан 40 минггача одам ўтган. Норасмий маълумотларга кўра, сўроқлар давомидаги қийноқлар туфайли 41 киши вафот этган, баъзилар эса 300 нафар дейди, аммо сиёсий қамалганларнинг Чилидаги қўмитаси ёзишича, 1850 киши ҳалок бўлган ва 1300 нафари изсиз йўқолган.


Энг қўрқинчли ишлар биринчи кунлардан содир бўлган: Минглаб қўлга олинганлар келтирилган, аскарларнинг асаблари дош бермасди ва энг оғири сўроқ пайтида содир бўларди. Сўроқдагилар керакли жавобни айтмагунча калтакланган, кимлардир эса Чили собиқ президенти Сальвадор Альендени очиқчасига қўллагани учун отиб ташланган.


"Танишим кетма-кет уч кун ўликлар орасида ўйғонган. Бизга харбий асир эканлигимизни айтишган. Баъзида устимиздан кулишарди. Масалан, бизга соч соқолларимизни олсак кейинги тонгда қўйиб юборишларини айтишган. Биз айёрлик билан синган ойналар ёрдамида бу ишни уддалардик, аммо бефойда, чунки улар бизни алдашган эди" - дейди стадионда 50 кун яшаган Мануэль Мендес.




Бошқа асир, Адам Счеш сўзлаб беришича, унга биринчи сўроқдаёқ офицер ташланган: "У менга оёғи билан зарба берди. Натижада қовурғам синди. Аммо бу энг ёмони эмаслигини билардим. Юзлари қонга беланган аёлларни кўрдим. Эркакларни ҳайвонга ўхшаб овоз чиқаргунларича уришган".


"Кўзимизни боғлаб, уришган, полга отишган. Танамиздан ток ўтказиб, қўлимизга сигарета босишарди. Қўрқинчли эди, футбол мухлиси бўлсамда, стадионга қайтиб ўйин томоша қилишим учун жуда узоқ вақт кетди" - дейди асир Фелипе Агуэро.


"Қамоқдаги биринчи тўрт кунимда 400-500та қатл гувоҳи бўлдим. Ўқлар овозини эшитардим ёки таналар қулашини кўрардим. Сўроқдан сўнг одамларни икки сафга бўлишарди. Биринчи гуруҳга ҳужжатларини қайтариб беришар, иккинчи гуруҳдагиларни эса отиб ташлашарди" - дейди Адам Счеш.


Счеш вафот этганлар ҳақидаги расмий маълумотларга ишонмаслигини, у ерда ҳар куни 5-7 қатл юз беришини айтди.


"15 сентябрда шундай воқеа юз берди. Аскарлар далага боришди ва биз Venceremos қўшиғини ("Биз ғолиб бўламиз" - тўнтариш пайтида ўлдирилган Сальвадор Альенде сайлов компаниясининг мадҳияси) эшитдик. Ўқ овози эшитилди. Қанча кўп отилса, қўшиқ овози пасайиб борарди. Бир қанча вақтдан сўнг жим бўлиб қолди. Қўриқчилар кейинроқ бу ҳақда ўзаро суҳбатлашди ва биз у ерда 37 киши бўлганини эшитдик".


Қўшиқ куйлаш қамоқ ҳақида ҳеч бўлмаса бир неча дақиқа унутишнинг усули эди. Чилининг Мексикадаги элчиси Рикардо Нуньес сўзларига кўра, қамоқдагилар бир кунда бир нечта қўшиқ куйлай олишарди: "Стадион ходимлари майдондаги ўтни текислаётганини ҳам кўрганмиз. Улар пайдо бўлишганда биз "Гооол!" деб бақирардик. Бу кайфиятни бироз кўтарарди".








Чили Собиқ Иттифоқ билан ЖЧ-1974га чиқиш ўйнаганида Сантьягодаги стадион ноябрда қамоқ вазифасини ўташни тўхтатди. Москвадаги биринчи ўйинда гол бўлмаган ва Собиқ Иттифоқ футбол федерацияси нейтрал майдонда жавоб ўйинини ўтказишни талаб қилган.


"Давлат тўнтарилишидан сўнг, Чилида демократик давлатларга қарши сиёсат ҳукмронлик қилган. Миллий стадион эса Чили халқи ватанпарварларини қийнайдиган қамоққа айлантирилган. Трибуналарда минглаб айбсиз инсонлар бор эди" - дейилади Собиқ Иттифоқнинг баёнотида.




Ўшанда ФИФА Сантьягодаги вазиятни билиш учун Чилига махсус комиссия юборади. Футбол вакиллари келгунича қамоқдаги барчани олиб чиқиб кета олишмайди, шу сабабли кўпчиликни трибунаостига ёки майдонда кўринмайдиган жойга беркитишган. Қамоққа олинган Рене Кастронинг таъкидлашича, унга жим бўлишни, акс ҳолда эса ўлдиришларини айтишган.


"Биз "Ҳой, биз бу ердамиз, бизга қаранг!" дегимиз келарди. Аммо улар худди стадион чимини текшираётганга ўхшарди".


ФИФА ҳеч нарсага қарамай, Сантьягода ўйнашга руҳсат беради. Собиқ Иттифоқ ўйинга бойкот эълон қилган, аммо чилиликлар барибир майдонга чиқиб, ўзларича гол уришган ва бу гол уларни ЖЧ-1974да иштирок этишига сабаб бўлади.


TAS-IX


TAS-IX эмас



Чили терма жамоасида янги режим борасида ҳеч қандай фикр бўлмаган. Жамоанинг етакчиларидан бири Карлос Кассели жаҳон чемпионатидан олдин Пиночет билан қўл сиқишни истамаган. Маълум бўлишича, тўнтаришдан сўнг унинг онасини ўғирлаб кетиб, номаълум шахслар уни қийнаган. Кейинроқ Кассели Пиночетни очиқ танқид қилади ва 1988 йилда унга қарши сайлов рекламаларида суратга тушади.


Сантьяго стадионидаги музейни 2000 йилларда очишга қарор қилишади. Саккизинчи сектор.

Ҳозир саккизинчи сеторга ҳеч ким чипта сотиб ололмайди. Хатто Америка Кубоги финалида ҳам ушбу сектор бўш қолади. Орқароқда эса қуйидаги сўзлар ёзилган бўлади: "Хотирасиз халқ - келажаксиз халқдир".



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика