Latest news

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

Ковтун: "Дзюба фикрини ўйлаб гапириш керак" News

Ковтун: "Дзюба фикрини ўйлаб гапириш керак"

"Спартак"нинг собиқ ҳимоячиси Юрий Ковтун, "қизил-оқлар"нинг тарбияланувчиси Артём Дзуюбани клубдаги ходимларга нисбатан айтган гапини танқид қилиб ўтди.

Гап шундаки, Дзюба ўз интервьюларининг бирида, "Спартак"да шундай инсонлар борки, улар учун клуб ҳеч қандай роль ўйнамайди",- деган эди. 

"Унинг бу фикрлари мени ранжитди. Фаолиятимни давом эттираётган кезларим, собиқ жамоа ва мураббийга нисбатан хунук фикр билдириш одобсизликка кирарди. Биз билан ҳам турли ҳолатлар бўлган. Жамоадан хафа кетган ўйинчи ва мутахассисларни кўрардик. Лекин камдан - кам ҳолларда ички низони ташқарига олиб чиқишарди. Биз бунга виждонан ҳаққимиз йўқ эди деб билар эдик. Айниқса, сен ўзинг тарбия топган клуб ҳақида гапирсанг", - дейди Ковтун.

Сўзида давом этар экан, бир неча маротаба Россия чемпиони бўлган ҳимоячи шундай дейди:

- Бугунги ёшлар бошқача тарбия топишяпти. Ҳаётга бошқача кўз билан қарайдилар, адолатпарвар кўринадилар. Дзюбанинг фикрига нима дейишим мумкин, Ҳурматсизлик, англашилмовчилик? Бирон бир гап айтишга ожизман. У биринчи маротаба бундай йўл тутмаяпти, шунинг учун унга бу борада ўйлаб гапиришни маслаҳат бераман.

Эслатиб ўтамиз, уч карра Россия чемпиони айни пайтда "Тосно" клубининг бош мураббийи ҳисобланади.У 1994-2003 йиллар оралиғида Россия терма жамоаси шарафини жами 50та учрашувда ҳимоя қилган.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика