Latest news

19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  0 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  1 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  12 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4

ЖЧ-2018. Сербия супергол эвазига Коста Рикани мағлуб этди News

ЖЧ-2018. Сербия супергол эвазига Коста Рикани мағлуб этди

ЖЧ-2018нинг 1-туридан ўрин олган Коста Рика - Сербия учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. СЕРБИЯ КОЛАРОВНИНГ ГОЛИ ЭВАЗИГА РАҚИБНИ МАҒЛУБ ЭТДИ

90+7. Кичик тўхталиш. VAR тизими ишламоқда. Узоқ муддат видео кузатилди. Шу боисдан ҳам Александр Прийовичга сариқ карточка берилди.

90+5. Коста Рика футболчиси Брайан Руис кичик масофадан зарба берди. Бу ноаниқ кетди. Аммо офсайд бор эди.

90+3. Майдонда жанжал. Матич рақиб жамоа бош мураббийи билан урушиб кетди.

90+2. Кэмпбелл узоқ масофадан тўп ошириб берганди. Иванович эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан эса фойда чиқмади.

90+1. Коста Рика хавфли вазиятга эга бўлди. Зарба эса посбоннинг қўлига бориб тушди.

90. ЗАРБААААААААА!!!! Костичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. Сербияда ўзгариш. Митрович ўрнига Александр Прийович.

88. Коста Рика гол уриш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳаракатлар ўхшамаяпти.

87. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!!! Митрович дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиққанди. Ҳимоячи унинг оёғига тепиб, вазиятни юмшатди. Бироқ бу вазиятга пенальти берилмади.

85. Сербия олдинга ўтганди, бироқ офсайд туфайли барчаси тўхтади.

84. Коста Рика позицион ҳужумга ўтишга қийналмоқда. Серблар бўш зона қолдирмаяпти.

83. Сербияда ўзгариш. Душан Тадич ўрнига Антонио Рукавина тушди.

80. Кэмпбелл ҳужумга ўтганди. Бироқ тўпни олдириб қўйди. Ҳужум рақиб жарима майдончасининг остонасида тўхтади.

79. Ўйин сурати яна ошди. Энди икки томон ҳам ҳужумларга ўтмоқда.

77. Ҳозир Сербия ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди. Филип Костичнинг зарбаси аниқ кўриниш олмади.

76. Сергей Милинкович-Савичнинг бир ўзи катта масофани босиб ўтди ва тахминан 20 метрлардан зарба берди. Тўп ноаниқ кетди.

75. Сербия ҳужумга ўтганди. Тўп рақиб жарима майдончаси ичига етиб борганида Милинкович-Савич ҳаводаги курашда фол ишлатди.

74. Коста Рикада ўзгариш. Де Гузман ўрнига Колиндрес тушди.

73. Коста Рика босимни оширмоқда. Бурчак тўпи.

72 Бу самарасиз бўлди. Тўп узатилишини ҳимоячилар қайтарди. Коста Рика иккинчи темп билан ҳужум уютирмоқчи бўлганди. Бироқ бу ҳам бефойда.

71. Коста Рикада хавфли жарима зарбаси. Коларов гол урган нуқтадан деярли.

70. Сербияда ўзгариш. Льяич ўрнига Филип Костич туширилди.

69. Голдан кейин темпи анчагина тушиб кетган. Ўйин марказда давом этмоқда.

67. Коста Рикада ўзгариш. Уренья ўрнига Кемпбелл тушди.

66. Майдон марказида Сергейга нисбатан фол ишлатилди. Энди Сербия олдинга ўтишга интилмоқда.

64. Сербия голдан иккинчи рақамга ўтиб олди. Асосий ҳужумлар европаликлар томонида бўлиб турибди.

63. Коста Рика яна олдинга ўтганди. Бироқ Стойкович ўз ўрнида.

61. Коста Рика гол киритиш учун хши имкониятга эга бўлганди. Жарима зарбасидан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

60. Коста Рикада ўзгариш. Венегас ўрнига Боланьос туширилди.

60. Огоҳлантириш: Бранислав Иванович.

Ҳимоячи белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажарди. Даҳшатли гол!!! Навас зарба олдида ожиз қолди!

56. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!! КОООООООЛЛЛЛЛЛЛААААААРРРРОООООВВВВ!!! 0:1!!!

55. Коста Рика дарвозаси олдида жарима зарбаси.

54. Хавфли вазият бўлиши мумкин. Сербия бурчак зарбасини амалга оширди. Митровичнинг боши билан берган зарбасига куч етишмади. 

53. 20-рақамликлар тўқнашувида Де Гузман қўполроқ бўлди. У Сергейни йиқитди.

50. ЗАРБААААААААААА!!! Митрович бирга бир ҳолатдан фойдалана олмади. Навасдан яна бир сейв. Иккинчи бўлим ҳам ажойиб бошланди.

48. Коста-Рика яна бир ҳужумни ташкил этмоқчи бўлиб турганида Кальво тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйди.

47. Илк дақиқалардан Коста Рика ташаббусни ўз қўлига олишга интилмоқда.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+1. Уренья ҳужумга ўтганди. Бироқ ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди.

45. Митрович олдинга ўтаётган бир вақтда Сельсо Боргес унинг "иштони"дан тортиб қолди.

43. ЗАРБААААААААААААА!!! Милинкович-Савичнинг чалқанча берган зарбасини Навас қайтарди. Жуда чиройли зарба бўлганди. Аммо ҳакам баҳсли офсайдни белгилади.42. Коста Рика узоқ муддат позицион ҳужум уюштирди. Кальвонинг зарбаси ноаниқ кетди.

41. Икки томон ҳам дурангга рози кўринмоқда. Ҳужумлар камайди.

40. Таймнинг охирида Коста Рика жонланди. Улар бурчак тўпини ишлаб олишди.

39. ЗАРБАААААА!!! Душко Тошичнинг хатосидан кейин Уренья зарба берди. Ноаниқ.

38. Коста-Рика анча пайтдан буён илк марта олдинга ўтди. Бироқ бундан самара чиқмади.

37. Тахминан 15 дақиқа вақт давомида голга тортадиган хавфли вазият кўрмадик. Жамоалар креативликдан чекинишмоқда.

35. Сербияда стантдарт вазият. Бироқ бундан самара чиқмади. Иккинчи темп билан ҳужум уюштириладиган бир вақтда икки терманинг бир нафардан футболчилари жароҳат олишди.

33. Коста-Рика ва Сербия орасидаги фарқ кўринмоқда. Серблар кучлироқ экан.

32. Сербия бир неча дақиқа ҳимояда дам олиб, куч тўплади. Энди улар ҳужумга янада қаттиқроқ эътибор беришяпти. 

30. Коста-Рика рақиб босимидан чиқиб кетди.

28. Сербия яна ҳужумга ўтди. Сергей Милинкович-Савичнинг зарбасини Навас қайтарди. Бироқ байроқча ҳам кўтарилди.

26. Сербия яна олдинга ўтди. Митрович зарба бериб, гол уришга тайёр турганида Кальво унинг йўлига тўғаноқ бўлди. Хавф бартараф этилди. 

23. Сербия бироз тин олмоқда. Ўйин яна марказга кўчди.

21. УХХХХХХХ!!! Франциско Калво Тадичга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка ишлаб олди.

19. Сўнгги 5 дақиқа Сербиянинг катта босими остида ўтди.

18. Тадич ўнг қанотда бир неча футболчини жойида турган ҳолда алдашга ҳаракат қилди ва тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берди. Оқлардан ҳеч ким йўқ.

16. Сербия яна бир марта олдинга ўтди. Тўп Митрович томон ошириб берилганди. Бироқ ҳужумчига тўп етиб бормади.

15. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТТ!!! Бранислав Иванович ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни дарвоза томон ошириб берди. Навас тўпни қайтариб юборди. Майдонда хавфли вазиятлар кўпайиб кетмоқда. Ишонинг ёзишга ҳам улгурмаяпмиз.14. Ўйин яна қизиқарли руҳда ўтмоқда. Икки томон ҳам кетма кет ҳужум уюштирмоқда.

13. Сербия ҳам хавфли ҳужум уюштирди. Александр Митровичнинг зарбаси ҳимоячига тегган ҳолда посбоннинг қўлига бориб тушди.

12. Ҳисоб очилиши мумкин эди. Бурчакдан оширилган тўп Коста-Рика ҳимоячиси Гонсалесни топди. Унинг боши билан берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.10. Коста-Рика яна ҳужумга ўтди ва бурчак зарбасини ишлаб олди.

9. Ўйин темпи бироз тушди. Тўп асосан марказда ўйналмоқда.

7. Сербия олдинга ўтди. Коларов қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Бироқ тўпга ҳеч ким ета олмади.

5. Коста-Рика яна ҳужумга ўтмоқда. Бу тўрт йил олдинги Коста-Рикага ўхшамоқда.

3. Ўйин юқори темп билан бошланди. Кўринишидан биз энг чиройли учрашувлардан бирини томоша қиламиз шекилли.

2. ЗАРБАААААААА!!!!! МАРКОС УРЕНЬЯЯЯ!!! Коста-Рика ҳужумга ҳужум билан тезкор жавоб қайтарди. Ҳисоб очилиши мумкин эди. Бурчак тўпидан кейин коста-рикаликлар яна зарба берди. Яна бир бор посбон ўз ўрнида.2. Лука Миливоевичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди.

1. Илк дақиқалардан Сербия олдинга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ


- Давлатларнинг мадҳиялари янграмоқда. Ўйин бошланишига оз қолди.

Айни дамда стадион шундай ҳолатда. Расмни қимирлатиб кўринг.


ЖЧ-2018. 1-тур.

Costa Rica

World Cup Grp. E . Round 1

17/06/2018, 17:00

1
:
0
Finished

Serbia

Aleksandar Kolarov - 56'

Stadium: Cosmos Arena, 41432 spectators

Referee: Malang Diedhiou

45'
90'
22'  Francisco Calvo
56'  David Guzman
60'  Johan Venegas (Christian Bolanos)
66'  Marcos Urena (Joel Campbell)
73'  David Guzman (Daniel Colindres Solera)
56'  Aleksandar Kolarov
59'  Branislav Ivanovic
70'  Adem Ljajic (Filip Kostic)
83'  Dusan Tadic (Antonio Rukavina)
90'  Aleksandar Mitrovic (Aleksandar Prijovic)
90'  Aleksandar Prijovic

Коста Рика - Сербия 0:1
Гол: Александр Коларов (56).
Коста Рика: 1. Кейлор Навас, 2. Жонни Акоста, 3. Жанкарло Гонсалес, 6. Оскар Дуарте, 15. Франциско Кальво, 16. Кристиан Гамбоа, 5. Сельсо Борхес, 10. Брайан Руис, 20. Давид Гусман (Даниэл Колиндрес, 74), 11. Хоан Венегас (Кристиан Боланьос, 60), 21. Маркос Уренья (Жоэл Кэмпбелл, 67)
Сербия: 1. Владимир Стойкович, 3. Душко Тадич, 6. Бранислав Иванович, 11. Александр Коларов, 15. Никола Миленкович, 10. Душан Тадич (Антонио Рукавина, 83), 4. Лука Миливоевич, 20. Сергей Милинкович-Савич, 21. Неманья Матич, 22. Адем Льяич (Филипп Костич, 70), 9. Александр Митрович (Александр Прийович, 89).
Огоҳлантириш: Франциско Кальво (22), Бранислав Иванович (60).

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика