Latest news

09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  3 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  10 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз! News

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз!

Бироз аввал Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг телеграм каналида хабар чиқди:

"Хабарингиз бор, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинди.

ЎФА ишчи гуруҳи Андижон шаҳрида жойлашган "Бобур арена" ўйингоҳининг ҳозирги ҳолати билан ҳам танишиб чиқди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Андижон шаҳар Бўстон даҳасида жойлашган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳудудида қурилаётган 60 ўринли ўқув-йиғин базаси билан яқиндан танишди. Андижон футбол ассоциацияси фаолияти ўрганилди ва ушбу ташкилотда меҳнат қилаётган ходимлар билан суҳбат уюштирилди".

Рости, бу хабарни ўқидим. Лекин, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай аросатдаман. Майли, олдинги гапларни унутамиз. Ҳозир эътиборимни тортган жиҳатлар ҳақида сизга ҳам маълумот бераман.

1. Эмишки, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигасида иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил қилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб бораётган экан. Бу нима, кимдир тушунтириб бероладими? Наҳот, шундай табаррук ташкилотдагилар футболдаги коррупцияни шу йўл билан тугата олишларига ишонишади?

Агар ҳақиқатан ҳам улар шу усул фойда қилишига ишонадиган даражада соддадил бўлишса, чин кўнгилдан битта маслаҳат бераман: коррупцияга қарши давра суҳбатлари билан эмас, айбдорларни жазолаш билан курашилади! (адашмасам, келишилган ўйинларда иштирок этган клублар ҳали жазоланмади)

2. ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этибди. Таклиф: шу мавзуда журналистлар билан ҳам давра суҳбати уюштириб, етарлича маълумот берилсин, саволларимизга жавоб топайлик. Ўзимизга савол беришдан чарчадик-да. Илтимос! 

3. Яна, суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинибди. Баракатопкурлар, ОАВ учун ҳам очилайлик. Сарҳисоб-у режалардан аввало халқ хабар топиши керак. Янглишмасам, халқ тўлаган солиқлар ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотда ишлаяпсизлар?

Албатта, ЎФА масьуллари футболни тозалаш учун олиб бораётган ишларини инкор қила олмаймиз. Лекин, ташкилотнинг ичкарига ёпилиб олгани, ОАВга жавоб қайтармаётгани амалга ошираётган ҳамма ишини йўқдек кўрсатяпти. Тушунинглар ахир, 21-асрнинг 21-йилида яшаяпмиз...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика