Latest news

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  5 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  3 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

Контенинг мустаҳкам ҳимояси Гвардиоланинг қўрқинчли ҳужумига қарши, "Қизил иблислар" эса "бургут ови"га чиқишади. Превью News

Контенинг мустаҳкам ҳимояси Гвардиоланинг қўрқинчли ҳужумига қарши, "Қизил иблислар" эса "бургут ови"га чиқишади. Превью

Tags :  Превью
Бугун Англияда Премьер-лига 7-тур беллашувларига старт берилади.


Қуйида АПЛда бугун бўлиб ўтадиган ўйинларга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 7-тур

"Хаддерсфилд" – "Тоттенхэм"

30.09.2017, 16:30

"Гэлфарм"

Бош ҳакам: Нил Суорбрик (Ланкашир).

Ўтган мавсум "Тоттенхэм" уйда фантастик ўйин намойиш этган бўлса, жорий мавсум аксинча бўлмоқда. Шу сабаб, "Хаддерсфилд"га жуда қийин бўлади. Камига, Почеттино жамоасида ЕЧЛда АПОЕЛга қарши ўйнамаган Эриксен, Алли ва Вертонгенлар куч тўплаб олишган. Тўғри, Кристиан Эриксен касал бўлиб тузалди, лекин барибир унинг майдонда бўлиши рақиб учун стандартлар дахшатли кўриниш олишини англатади.

Бундан ташқари, "шпорлар" ҳужумчиси Харри Кейн фантастик формага кириб олган. У АПЛ ўтган турида "Вест Хэм"га иккита, ЕЧЛда эса АПОЕЛга учта гол урди. Айни пайтда дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири бўлиб турган Кейнни дебютант жамоанинг ҳимоячилари тўхтатиб қолишга қай даражада муваффақ бўлишади, буни вақт кўрсатади.

Қизиқ:

- Бугун "Тоттенхэм" ўз тарихида биринчи маротаба АПЛда кетма-кет

тўртта сафар ўйинида ғалабани қўлга киритиши мумкин;

- "Хаддерсфилд" бугун Харри Кейн АПЛда қарши ўйнаган 26чи жамоага айланади. Шу кунгача Кейн ўзи қарши ўйнаганлардан фақат "Кардифф"га гол ура олмаган.



"Сток Сити" – "Саутгемптон"

30.09.2017, 19:00

"Британниа стэдиум"

Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).

"Сток Сити" клуби МЮ билан 2:2 ҳисобини қайд этган баҳсда жуда кўп куч йўқотган кўринади. Ўшандан кейин жамоа кетма-кет учта мағлубиятни қабул қилиб олди. Ана шу учрашувларда "Сток" бор йўғи битта гол урди.

Ўз навбатида "Саутгемптон" ўтган турда МЮга қарши муносиб қаршилик кўрсатган, лекин мағлубиятдан қутулиб қола олмаган эди. Эътиборли томони, "авлиёлар" "Сток Сити" майдонида ўтган охирги 5 ўйинда умуман гол ўтказиб юборишмаган.

Қизиқ:

- "Сток Сити" "Саутгемптон"га қарши барча мусобақаларда охирги 15та уй ўйинидан фақат 3тасида ғалаба қозонган (3 ғалаба, 5 дуранг, 7 мағлубият);

- "Саутгемптон" Премьер-лигада кетма-кет 4 ўйинда сафарда ютқазмади (2 ғалаба, 2 дуранг). 



"Манчестер Юнайтед" – "Кристал Пэлас"

30.09.2017, 19:00

"Олд Траффорд"

Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).

Бугунги ўйин билан "Манчестер Юнайтед" жамоаси 1 ҳафта ичида учинчи ўйинини ўтказади. Орада ЦСКА билан ўйин учун Москвага бориб келинганини инобатга олсак, Моуриньо шогирдларида бироз чарчоқ аломатлари кўзга ташланиши мумкин. Камига, таркибда жароҳатлар кўпайиб қолди. Ибрагимович, Погба ва Рохо узоқ муддатга сафдан чиққан бўлса, Феллайни, Жонс, Кэррикда кичик жароҳат бор. Бундан ташқари, Антонио Валенсия ва Антони Марсьяль ҳам жароҳат олгани айтилмоқда. Шунга қарамай, АПЛ етакчиларидан бири мавсумда ҳали гол урмаган жамоага қарши жуда ҳам қийналишмаса керак.

Қизиқ:

- "Манчестер Юнайтед" клуби "Кристал Пэлас"га Премьер-лигада умуман ютқазмаган (13 ғалаба, 3 дуранг);

- Ромелу Лукаку (6 ўйинда 6 гол) бугун МЮ таркибида АПЛда дастлабки 7 ўйиндан кейинги кўрсаткич бўйича Энди Коулнинг рекордини такрорлаши ва янгилаши ҳам мумкин (Коул 7 ўйинда 7 гол).



"Вест Хэм" – "Суонси"

30.09.2017, 19:00

"Лондон стэдиум"

Бош ҳакам: Роджер Ист (Уилтшир).

"Вест Хэм" мавсумни ёмон бошлади, лекин ҳудди шу нарса "Суонси"га ҳам тегишли. Таркиб жиҳатидан жуда кучли бўлган Славен Биличнинг "Вест Хэм"и ўзига кела олмаётгани кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Эҳтимол, жамоага Мануэль Ланзини етишмаётгандир. Чунки, жамоада ўйинни бошқарадиган креатив ўйинчи айнан аргентиналик Ланзини.

"Суонси"да эса жароҳатлар билан боғлиқ муаммо деярли йўқ. Лекин, Гулфи Сигурдссон "Эвертон"га ўтиб кетганидан сўнг жамоа ҳужумлари "сийраклашди".

Қизиқ:

- "Вест Хэм" клуби "Суонси"га қарши АПЛдаги охирги 9та ўйиндан бор йўғи биттасини ютқазган (5 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);

- "Суонси" АПЛда мавсумдаги сафарда ўтган дастлабки тўртта ўйинда гол ўтказмаган тарихдаги тўртинчи жамоага айланиши мумкин. Олдинроқ буни "Манчестер Юнайтед", "Лестер" ва "Челси" уддалаган. 



"Вест Бромвич" – "Уотфорд"

30.09.2017, 19:00

"Хауторнс"

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).

"Вест Бромвич" ўтган турда "Арсенал"га ютқазди (0:2), лекин бугун жамоа уйда "Уотфорд" билан ўйнайди ва бу нарса мухлислар ишончини мустаҳкамлаб олиш учун яхши имконият.

"Уотфорд"да эса "Манчестер Сити"дан учралган қақшатқич мағлубият (0:6)ни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши. "Арилар" жорий мавсум АПЛда сафар ўйинларининг барчасида ғалаба қозонган тўртта жамоадан бири бўлиб турибди.

Қизиқ:

- "Уотфорд" дастлабки 6 ўйинда 11 очко жамғарди, бу уларнинг тарихдаги иккинчи яхши натижаси;

- "Вест Бромвич"нинг кейинги мағлубияти Премьер-лигада 200чиси бўлади.



"Борнмут" – "Лестер"

30.09.2017, 19:00

"Виталити Стэдиум"

Бош ҳакам: Грэм Скотт (Оксфордшир).

"Борнмут" айни пайтда турнир жадвалининг энг қуйи қисмида жойлашган, лекин охирги учрашувларда ёмон ҳаракат қилмаётгандек.

"Лестер" Премьер-лигада сафар ўйинларида жуда ёмон ўйин ўтказмоқда. "Тулкилар" охирги 24та сафар ўйинида бор йўғи 2 бор ғалаба қозонишган. Мавсум бошидаёқ кучли рақибларга қарши майдонга тушган Шекспир шогирдлари жадвалда пастлаб кетишган.

Қизиқ:

- "Борнмут" Премьер-лигада "Лестер"га умуман ютқазмаган (1 ғалаба, 3 дуранг);

- "Тулкилар" ўзларининг АПЛдаги энг ёмон стартлари бўйича рекордларини такрорлашди (6-турдан кейин 4 очко).



"Челси" – "Манчестер Сити"

30.09.2017, 21:30

"Стэмфорд Бриж"

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).

Турнир жадвалида учталикда бораётган "Манчестер Сити" ва "Челси" тўқнашуви турнинг марказий ўйини ҳисобланади. Гвардиола шогирдлари охирги пайтларда рақибларига қақшатқич зарбалар беришмоқда. Лекин, таркибда муаммолар пайдо бўлган. Бугунги ўйинни Компани ва Менди каби ҳимоячилар жароҳат сабаб ўтказиб юборишади. Бундан ташқари, Серхио Агуэро Голландияда таксида кетаётиб автоҳалокатга учраб қовурғасини синдириб олди ва у ҳам сафдан чиқди. "Сити" ҳужумдаги кучи эвазига ғалаба қозониши мумкин, жамоанинг ҳужумкор ўйинчилари жуда кучли ва Пеп ҳозир айнан уларга таянмоқда.

"Челси"да эса иккита йўқотиш бор. Ҳимоянинг асосий бошқарувчи бўлиб келаётган Давид Луиз "Арсенал" билан ўйинда олган қизил карточка сабаб дисквалификацияда бўлса, Дэнни Дринкуотерда жароҳат бор. Қолганлар соппа-соғ ва майдонга тушишга шай. Конте учун қувонарли ҳолат Эден Азар жароҳатдан кейин аста-секин формага кириб бормоқда.

Премьер-лигада энг кучли ҳимоя чизиғига эга бўлган "Челси" энг кучли ҳужум чизиғидан бирига эга бўлган "Манчестер Сити"га қарши уйда ижобий натижа қайд этиши мумкин. Ўтган мавсумда ҳам Конте жамоаси бугунги рақибини ҳар икки даврада ҳам таслим этган эди. 

Қизиқ:

- "Челси" ўтган мавсум "Сити"ни икки бор енгган (3:1 ва 2:1);

- "Кўклар" "Манчестер Сити"га қарши охирги еттита ўйиндан фақат биттасини ютқазишган (4 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);

- "Ман Сити" АПЛнинг сўнгги 3 ўйинида 16та гол урди ва чемпионатда кетма-кет 14 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда.



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Англия премьер-лигаси. 7-турни қайси футболчилар ўтказиб юборишади?

Epl Manager: Бугун 7-тур дедлайни!


Толибжон Қосимов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика