Latest news

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  1 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  57 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Конте: "Моуриньо иккиюзламачи. У Раньерини ҳақорат қилиб, кейин Клаудиони қўллаш учун футболка кийган" News

Конте: "Моуриньо иккиюзламачи. У Раньерини ҳақорат қилиб, кейин Клаудиони қўллаш учун футболка кийган"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.

- У сизни келишилган ўйинларда айблади.

- Гапиришдан аввал, нима бўлганини яхшилаб ўрганиб чиқиш керак. Аммо Моуриньо шундай инсон. Уни яхши биласиз. Бу жуда паст даража.


- Сўзларингизга кўра, у аввал ҳам шундай, майда инсон бўлган, тўғрими?

- Сўнгги вақтларда уни амнезия безовта қилмоқда. Ёшимиз ўтиши билан ҳаммамиз бу нарсага дуч келамиз. Бу сизга ва менга ҳам хавф солиши мумкин. Моуриньо эътиборлироқ бўлиши керак.

Раньерига боғлиқ аҳмоқона ишни эслайман. У Клаудиони инглиз тилида яхши гаплаша олмасликда айблаган, Раньерини истеъфога чиқаришганидан сўнг уни қўллаб-қувватлаш учун футболка кийган. У иккиюзламачи.

Биз инсонга яхши ёки ёмон муносабатда бўламиз, аммо бошқаларнинг эътиборига тушиш учун фикримизни ўзгартирмаймиз.

Сен ўша одам билан курашасан, зарар етказишга ҳаракат қиласан, кейин, икки йил ўтиб, унга ёрдам беришга интиласан, чунки бу нарса обрўйингга ижобий таъсир қилади.


- 25 февралда МЮга қарши "Олд Траффорд"да ўйнайсиз.

- Юзма-юз келиш имкони туғилади. Мен тайёрман. У тайёрми, йўқми, билмайман - дейди Конте.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика